АсосийJamiyat

Европа хавфсизлик масалаларини ўрганиш маркази вакиллари Ўзбекистон Қуролли Кучлари академиясида бўлди

'Европа хавфсизлик масалаларини ўрганиш маркази вакиллари Ўзбекистон Қуролли Кучлари академиясида бўлди'ning rasmi

Мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йилнинг 23 август куни таълим соҳасини ривожлантириш, педагогларнинг малакаси ва жамиятдаги нуфузини ошириш, ёш авлод маънавиятини юксалтириш масалаларига бағишланган видеоселекторида кўтарилган мавзулардан келиб чиққан ҳолда, ҳарбий таълим йўналишида ҳам қатор самарали ишлар амалга оширилмоқда.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар академиясида ҳарбий таълим тизимини янада такомиллаштириш дастури асосида чет эллик делегация вакиллари, ўқитувчи ва курсантлар иштирокида очиқ дарс ўтказилди.

АҚШ элчихонаси, Жорж Маршалл номидаги Европа хавфсизлик масалаларини ўрганиш маркази ҳамда АҚШ Қуролли Кучларидан ташриф буюрган меҳмонлар академиянинг тиллар кафедраси фаолияти, ўқув моддий базаси, ахборот ресурс маркази, мавзувий синфлар ва ўқитувчилар хоналари билан танишишди.

Тиллар кафедраси бошлиғи полковник Азизжон Тоиров очиқ дарс давомида ҳарбий таълим тизимида амалга оширилаётган замонавий дастурларни намойиш этиш билан бир қаторда делегация вакилларини қизиқтирган саволларга жавоб берди.

Очиқ дарснинг иккинчи қисмида академия курсантлари инглиз тили ўқитувчиси, Қуролли Кучлар хизмачиси Дилдора Насриддинова билан биргаликда ўз билим ва кўникмаларини йиғилганлар эътиборига намойиш қилдилар. Дарснинг тўлиқ инглиз тилида ва замонавий техника воситалари ёрдамида олиб борилиши хорижлик делегация вакилларида илиқ таассурот қолдирди.

АҚШ элчихонаси, Жорж Маршалл номидаги Европа хавфсизлик масалаларини ўрганиш маркази ҳамда АҚШ Қуролли Кучлари масъул ходимлари ҳам ўз навбатида халқаро ҳарбий ҳамкорликни ривожлантириш дастури асосида янгича дастурлари билан академия ўқитувчилари ва курсантларга тақдимот ўтказишди.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

    Бошқа янгиликлар