АсосийShou-biznes

​Муниса Ризаева 700 доллар муҳокамаларига жавоб берди

'​Муниса Ризаева 700 доллар муҳокамаларига жавоб берди'ning rasmi

Хонанда Муниса Ризаева ўзининг Instagram’даги саҳифасида тўй ва маросимлардаги «бирров» хизмати нархи муҳокамаларга сабаб бўлгани учун ушбу фикрларга ўзининг муносабатини билдириб ўтди.

Муниса Ризаеванинг таъкидлашича, у «бирров» хизмати учун оладиган 700 доллар пулдан бир ойда 150 га яқин инсонлар
фойда кўради.
Муниса Ризаева, хонанда:
- Бугунги кунда аҳоли ҳар бир мансабдор, машҳур, эътиборга тушган инсонларни ҳатто харажатигача кузатмоқда. Хонандалар ҳам ҳар доимгидек тошлар остида. Мен Муниса Ризаева 4 та қўшиқ ижро этсам-да, менинг жамоамдаги инсонлар-чи? Ҳар бири ўз ишининг устаси, шунинг учун ҳам уларнинг меҳнатларини қоплаб бера олишим зарур. Менинг ижодимдан умумий бир ойда 150 га яқин инсонлар фойда кўради. Мен 700 долларнинг ҳаммасини ўзим учун олмайман! Нафақат мен бугунги шоу-бизнес буни талаб қилгани учун эстрадамизнинг барча вакилларида шундай. Хулоса ўзингиздан.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар