1

«TASHKENT BOOK FEST – 2019» — Китоблар кўргазма-ярмаркасида бугун қандай тадбирлар сизни кутмоқда?

МАДАНИЯТ 03.10.2019, 12:54
«TASHKENT BOOK FEST – 2019» — Китоблар  кўргазма-ярмаркасида бугун қандай тадбирлар сизни кутмоқда?

Аввал хабар берганимиздек, Тошкент шаҳридаги “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар мажмуасида «TASHKENT BOOK FEST – 2019» — I Тошкент халқаро китоб кўргазма-ярмаркаси ўз фаолиятини бошлади.

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги кўргазманинг иккинчи кунида ОАВ вакиллари, ноширлар ва китобхонлар учун ўтказиладиган муҳим тадбирлар ҳақида хабар бермоқда.

Китобсеварлар бугунги кўргазмада қуйидаги қизиқрли тадбирларнинг иштирокчисига айланишимумкин:

  • “Hilol Nashr” томонидан Шайх Муҳаммад Содиқ Юсуфнинг “Олам ва одам, дин ва илм” номли китоби, шунингдек, “Hilol Nashr” инновацион кутубхонаси, “Hilol e-Book” илова дастури тақдимотлари;
  • Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси билан ҳамкорликда “Адабий дўстлик — абадий дўстлик” мавзусида ижодий учрашув;
  • “Академнашр”, “Ўзбекистон Миллий энциклопедияси”, “Живая книга”, “Сано-стандарт”, “Ўзбекистон”,“Янги аср авлоди” нашриётларида чоп этилган янги асарлар тақдимоти;
  • Интелектуал викториналар, болалар учун бадиий учрашувлар, эртаклар оламига саёҳат ва китоблар кўргазмаси тақдим этилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1