Туғруқ таътилида бўлсам ҳам ишдан бўшатишмоқчи...

САВОЛ-ЖАВОБ 04.10.2019, 12:54
Туғруқ таътилида бўлсам ҳам ишдан бўшатишмоқчи...

— 2 ёшли фарзандим тарбияси билан банд бўлганим боис туғруқ таътилидаман. Ишхонамда иш ўринлари ва мен ишлаган лавозим ҳам қисқартирилганлиги сабаб мен билан меҳнат шартномасини бекор қилиниши ҳақида хабарнома берилди. Шу тўғрими?

З. Қурбонова, Тошкент шаҳри Сергели тумани

Абдуносир ИГАМБЕРДИЕВ, Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди судьяси:

Меҳнат қонунчилигига кўра, ҳомиладор ва уч ёшга тўлмаган боласи бор аёллар билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга йўл қўйилмайди. Сиз билан ҳозирда меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш мумкин эмас.

Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1