1

Ҳанузгача ижро бажарилмаяпти

САВОЛ-ЖАВОБ 04.10.2019, 14:01
Ҳанузгача ижро бажарилмаяпти

— 2002 йил ўз номимга 6,0 ер участкаси сотиб олдим. 2005 йил Ж.Чимбаев билан турмуш қурдик. Эримнинг уйи бўлмагани сабаб, номимдаги ер участкага онам ўз кучи билан уй қуриб берди. Чунки ижарада яшардик. 2014 йил уй тўлиқ битгач, эрим номимга фирма очди. Бир куни нотариус чақириб, бир ҳужжатга им­ зо қўйишим кераклигини айтди. “Уйни фирма балансига ўтказамиз”, деди. Иккилансам, “Бош­ лиқ ўзинг­ку, истаган вақтингда балансдан чиқариб оласан”, деди ва имзоладим. Кейин ўз номига фирма очиб, номимдаги фирма билан иккисини қўшиб юборди. 2017 йил февралдан 2 ойча ижарада турдик. Шу вақт ичида ҳокимиятдан вакилларни олиб келиб, уйимизни “не жилой дом” қилиб юборган. Мени ўз уйимдан рўйхатдан чиқариб, аммасиникига рўйхатга қўйган. Август ойидагина бу ишлардан хабар топдим. Қарзи кўпайиб кетганидан номимга 40 млн. сўм кредит олдирди. 2 кундан кейин эса қизим билан кўчага ҳайдади. Фоизи билан 50 млн. кредитни онам тўлаб келяпти. Бир куни уйимнинг манзили кўрсатилган “уй сотилади”, деган эълонга кўзим тушди. Судга мурожаат қилдим. Уйим бошқа одамнинг номига ўтиб кетгани учун пулдан улуш олишга ҳукм чиқарди. Бироқ ҳанузгача ижро бажарилмай келяпти. Ижарада юриб чарчадим.

Сайёра Кенжемуратова, Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот тумани

Акмал МУРОДОВ, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Фуқаролик ишлари бўйича Судлов ҳайъати раиси ўринбосари:
— Аниқланишича, ФИБ Қўнғирот туманлараро судининг 2018 йил 25 октябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогар С.Кенжемуратованинг жавобгар Д.Чимбаевга нисбатан уй-жойдан улушини пул шаклида олиб бериш ҳақидаги даъво талаби қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогарнинг фойдасига 47.302.996 сўм ундириш белгиланган. Мазкур суднинг ҳал қилув қарорига нисбатан тарафлардан апелляция ёки кассация тартибида шикоят келиб тушмаган. Шу боис ушбу суд қарори ҳозирги кунда қонуний кучида бўлиб, ўз вақтида ижрога қаратилган. Қайд этилганларга кўра, С.Кенжемуратова суд қарорининг ижросини таъминлаш юзасидан МИБ Қўнғирот тумани бўлимига мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1