1

Ўқитувчилар малака оширишга ўз ҳисобидан боришадими?

САВОЛ-ЖАВОБ 04.10.2019, 14:23
Ўқитувчилар малака оширишга ўз ҳисобидан боришадими?

Мен 1 ой давомида Термиз шаҳридаги ўқитувчилар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институтида ўқидим. Ишга қайтиб келганимда менга ўтган 1 ойлик иш ҳақим тўланмади. Менга мактаб директори ўз ҳисобингдан ўқигансан, деди. Бу ҳолат қанчалик қонуний?

Х. ЭГАМШУКУРОВ, Сурхондарё вилояти, Музработ тумани

Темуржон КОМИЛОВ, Халқ таълими вазири ўринбосари:
— Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 декабрдаги 1026-сонли қарори билан тасдиқланган “Мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасаларининг педагог ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тўғрисида”ги Низомнинг 69-бандига мувофиқ буюртмага киритилган малака ошириш курслари тингловчилари учун ўқишнинг барча даврида уларнинг асосий иш жойи бўйича эгаллаган лавозими ва ўртача иш ҳақи сақланади. Шунингдек, ишдан ажралган ҳолда ҳудудий марказларга малака оширишга бошқа ҳудудлардан юборилган тингловчилар учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўқишга бориш ва ундан қайтиш бўйича бир марталик йўл ҳақи харажатлари уларни юборган томон ҳисобидан қопланади.Бундан ташқари, мазкур Низомнинг 72-бандига асосан, тингловчи малака ошириш курсидан четлатилганда, унга ҳудудий марказ томонидан сабаблари кўрсатилган ҳолда маълумотнома берилади, шунингдек, бу ҳақда уни малака оширишга юборган буюртмачига хабар берилади. Малака ошириш курсидан четлатилган ёки якуний назоратдан ўта олмаган буюртма асосида келган тингловчи, кейинги ўқув йили учун буюртмачи томонидан унга иш ҳақи сақланмаган ҳолда, таътил берилиши асосида буюртманомага киритилади. Малака ошириш курсларига қайта юборилган педагог ходим ўқиш якунлари бўйича якуний назоратдан такрорий ўтмаган ёки асосий иш жойи бўйича белгиланган муддатда малака ошириш курсларидан ўтмаган тақдирда, у билан тузилган меҳнат шартномасининг амал қилиш муддатидан қатъи назар, меҳнат шартномаси белгиланган тартибда 2 ой мобайнида бекор қилинади. Улар ўз педагогик фаолиятини таълим муассасаларида давом эттириши учун ҳудудий марказ билан бевосита тузилган шартнома асосида ўз малакаларини оширган бўлишлари талаб қилинади.

Сардорбек РАҲМОНҚУЛОВ


Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1