1

Боқувчисини йўқотганлик нафақаси қандай тайинланади?

САВОЛ-ЖАВОБ 04.10.2019, 14:42
Боқувчисини йўқотганлик нафақаси қандай тайинланади?

— Қизим 2010 йил 26 ёшида вафот этди, 2 боласи бор эди. Бир ярим ёшли кенжатойи мен билан қолган, ҳозир 5-синфда таҳсил олади. Шу йиллар давомида отаси икки бола учун 198 минг сўм боқувчисини йўқотганлик нафақаси олиб келди. Икки бола учун тўланаётган пул кам эмасми?

Мавлуда Мавлонова, Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани

Фаррух СУЛАЙМОНОВ, Пенсия жамғармасининг ижро этувчи аппарати бўлим бошлиғи ўринбосари:
— Иш стажига эга бўлмаган фуқароларнинг оилалари давлат пенсиялари олиш ҳуқуқига эга эмас. Уларнинг ижтимоий таъминланиш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 апрелдаги қарори билан тасдиқланган Пенсия тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган қариялар, меҳнатга лаёқатсиз фуқаролар ҳамда болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор оналарга нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида Низомга асосан амалга оширилади. Боқувчисини йўқотганлик нафақаси вафот этганнинг оила аъзоларига вафот этган фуқаро олган ёки олиш ҳуқуқига эга бўлган нафақанинг оиланинг меҳнатга лаёқатсиз 2 аъзосига 75 фоизи миқдорида белгиланади. Боқувчисини йўқотганлик нафақасини олиш ҳуқуқига эга бўлган оила аъзоларининг барчасига белгиланган миқдорда битта умумий нафақа тайинланади. Оила аъзосининг талабига кўра, унинг нафақадаги улуши ажратилади ва унга алоҳида тўланади. Бунда тайинланган нафақанинг умумий миқдори олувчиларнинг умумий сонига бўлинади. Президентимизнинг 2019 йил 12 июлдаги ПФ- 5765-сон Фармонига асосан, 2019 йил 1 августдан бошлаб боқувчисини йўқотганлик нафақаси миқдори меҳнатга лаёқатсиз оила аъзолари сонига амалдаги фоизлар нисбати сақланган ҳолда ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдоридан келиб чиқиб белгиланади. Демак, 2019 йил 1 августдан оиланинг меҳнатга лаёқатсиз 2 аъзосига нафақа миқдори 327 112,5 сўмни (ёшга доир энг кам пенсия — 436 150 х 75%) ташкил этади. Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 13 сентябрдаги 731-сон қарорига мувофиқ оиланинг меҳнатга лаёқатсиз ҳар бир аъзосига 2018 йил 1 октябрдан ун ва қолипли нон харид қилиш бўйича қўшимча харажатларни қоплаш учун энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи (22 300 сўм) миқдорида ҳар ойлик пул компенсацияси тўланиши жорий этилган.

Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1