1

"Чет элдаги эрим учун мен мурожаат қилсам майлими?"

САВОЛ-ЖАВОБ 04.10.2019, 14:48
"Чет элдаги эрим учун мен мурожаат қилсам майлими?"

— Эрим ишлаш учун чет элга кетган. Ўз номимдан ариза ёзиб, турмуш ўртоғимни пенсияга чиқаришга ҳақлиманми?

Гули Зубайдова, Самарқанд шаҳри

Фаррух СУЛАЙМОНОВ, Пенсия жамғармасининг ижро этувчи аппарати бўлим бошлиғи ўринбосари:

— “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуннинг 43-моддасига асосан, ходимларга ва уларнинг оила аъзоларига (боқувчисини йўқотган тақдирда) пенсия тайинлаш тўғрисидаги ариза охирги иш жойидаги корхона, муассаса, ташкилот маъмурияти орқали берилади. Деҳқон хўжаликлари аъзоларига, якка тартибдаги меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи шахсларга, бошқа фуқароларга ва уларнинг оила аъзоларига пенсия тайинлаш тўғрисидаги ариза бевосита аризачининг истиқомат жойидаги Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига берилади. Турмуш ўртоғингиз корхона, муассаса, ташкилот ходими бўлса, пенсия тайинлаш тўғрисидаги ариза иш жойи орқали берилиши белгиланган бўлиб, ҳозирги кунда эрингиз ҳеч қаерда ишламаса пенсия тайинлашни сўраб мурожаат қилишда паспорти билан Пенсия жамғармаси бўлимига мурожаат этиш талаб этилади.

Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1