1

Квартирасини сотган фуқаро уйни бўшатишдан бош тортса...

САВОЛ-ЖАВОБ 04.10.2019, 15:23
Квартирасини сотган фуқаро уйни бўшатишдан бош тортса...

— Нотариал тасдиқланган олди-сотди шартномасига асосан квартира сотиб олдим. Барча тўловларни тўлаб, шартномани давлат рўйхатидан ўзимни номимга ўтказдим. Бироқ квартирани сотган шахс бошқа квартира сотиб ололмаётганини важ қилиб, квартирадан чиқиб кетишни хоҳламаяпти.

Ж.Тожибоев, Андижон вилояти, Андижон тумани

Гулнорахон АСРАНОВА, Фуқаролик ишлари бўйича Андижон вилоят судининг судьяси:
— 2001 йил 14 сентябрдаги “Уй-жой низолари бўйича суд амалиёти ҳақида”ги 22-сонли қарорининг 5-банди, 6-хатбошисида тушунтирилишича, нотариал тартибда тузилган уй-жой шартномасида сотувчи ва унинг оила аъзоларининг турар-жой рўйхатидан чиқиб кетиш муддати кўрсатилмаган бўлса, шу муддат тугаган кундан, муддат кўрсатилмаган бўлса шартнома тузилган кундан улар турар-жойдан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотади. Агар нотариал тартибда тузилган олди-сотди шарт- номангизда квартирани сотган фуқаро ва унинг оила аъзоларини турар-жойдан рўйхатдан чиқиб кетиш муддати кўрсатилмаган бўлса, шартнома тузилган вақтдан улар турар-жойдан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотган ҳисобланади. Квартирани сотган фуқаролар ихти- ёрий равишда квартирани бўшатмаган тақдирда, Фуқаролик ишлари бўйича судга уйдан кўчириш масаласида мурожаат қилишга ҳақлисиз.

Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1