1

Ҳиндистонлик киноижодкорлар Хоразм вилоятида янги кинофильмни суратга олмоқчи

МАДАНИЯТ 05.10.2019, 23:42
Теглар: Ҳиндистон, кинофильм
Ҳиндистонлик киноижодкорлар Хоразм вилоятида янги кинофильмни суратга олмоқчи

Октябр ойининг оҳирги ҳафтасида Хоразм вилоятига Ҳиндистоннинг "PANORAMA STUDIOS PVT. LTD." кинокомпанияси ижодкорлари ташриф буюришади. Ташрифдан кўзланган мақсад мелодрамма жанридаги "Khuda Haafiz" номли фильмни суратга олишдир. 

Воҳада тасвирга олиш ишлари 1 ой мобайнида бўлиб ўтиши режалаштирилган. Унда Хива шаҳридаги "Ичан қалъа" ҳудуди, "Эркин" меҳмононаси, Янгиариқ туманидаги Остона қишлоғи ҳудуди, Урганч шаҳри аэропорти, "Аёз-қалъа" ёдгорлиги ҳудудлари ва кўчаларида олиб борилиши кутилмоқда.

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, мазкур кинофильмнинг Ўзбекистон ҳудудида тасвирга олинишидан мақсад Президентимизнинг 2019 13 августдаги "Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5781-сонли фармонига мувофиқ хорижий кинокомпаниялар ва киностудияларни мамлакатимизда фаолият олиб боришга жалб қилиш ва уларга қулай шарт-шароит яратишга йўналтирилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1