АсосийMadaniyat

Фермер аёл ҳақида ҳужжатли фильм суратга олинмоқда

'Фермер аёл ҳақида ҳужжатли фильм суратга олинмоқда'ning rasmi

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги томонидан Ўзбекистон Қаҳрамонлари,  хизмат кўрсатган унвонлари билан тақдирланганларнинг ҳаёт йўли ва сермаҳсул фаолияти режа асосида ҳужжатли фильмларда акс эттирилади. 

“Матонат сабоқлари” номли ҳужжатли фильмда Ўзбекистон Қаҳрамони, Фарғона вилояти Олтиариқ туманидаги “Нурли обод” фермер хўжалиги бошлиғи Лола Муродова ҳақида ҳикоя қилинади. Унинг иш фаолияти, кўп йиллик ҳалол меҳнати, мамлакатимизда фермер ҳўжалигини ташкил этиш, ердан юқори ҳосил олиш сирлари, оиласи, фарзандларининг тарбияси ва келгуси режалари, орзуларига бағишланган ҳужжатли фильмни тасвирга олиш ишлари бошланди. 

           Фильмнинг сценарий муаллифи Зебо Қобилова, режиссёри Дониёр Шокиров, оператор Саид Далилхон Саид Турғутхонов,  фильм директори Гулнора Абдураҳимова. 

    Бошқа янгиликлар