1

Туркиянинг "TRT AVAZ" телеканали Хива ҳақида теледастур тайёрлаяпти

МАДАНИЯТ 12.10.2019, 20:42
Туркиянинг "TRT AVAZ" телеканали Хива ҳақида теледастур тайёрлаяпти

9-17 октябр кунлари Хоразм вилоятида Туркиянинг машҳур "TRT AVAZ" телеканали ижодкорлари ижодий сафарда бўлишади. Бу ҳақда Хоразм вилояти туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизмати хабар бермоқда.

"Хивада бир кун" деб номланган теледастур 65 тилга таржима қилиниб эфирга узатилиши айтилмоқда.

8 кунлик тасвирга олиш ишлари давомида ижодий гуруҳ Хива шаҳридаги "Нуриллабой саройи" мажмуаси, Ота Дарвоза, Калта Минор, Муҳаммад Аминхон мадрасаси, Кўхна Арк, Сайид Аловуддин мақбараси, Паҳлавон Маҳмуд мақбараси, Шерғозихон мадрасаси, Жума масжиди, Тош Ҳовли ва Хон харами каби “Ичан Қалъа” давлат музей қўриқхонасидаги тарихий обидаларни суратга олишади.

45 дақиқалик теледастур орқали томошабинлар Хоразмнинг сайёҳлик салоҳияти, унинг тарихи, маданияти, анъаналари ва замонавий ҳолати ва маҳаллий ҳунармандлар ижоди билан танишиш имконига эга бўлишади. 

Эслатиб ўтамиз мазкур лойиҳа Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва "TRT AVAZ" телеканали кординаторлари ўртасида имзоланган ҳамкорлик битими доирасида тайёрланмоқда.

Маълумот учун, "TRT AVAZ" телеканали Болгариядан Афғонистонгача бўлган 27 мамлакатда ва Шарқий Европа, Ғарбий ва Марказий Осиёдаги 13 автоном минтақада 250 миллион томошабинни қамраб олган.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1