1

Хива 2020 йилда туркий оламнинг маданий пойтахти бўлади

СИЁСАТ 17.10.2019, 08:29
Хива 2020 йилда туркий оламнинг маданий пойтахти бўлади

Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация 14 октябрь куни Бокуда Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши (Туркий кенгаш) Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг еттинчи йиғилишида иштирок этди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати маълум қилди.

Озарбайжон, Қирғизистон, Қозоғистон, Туркия, Ўзбекистон ва кузатувчи-давлат Венгрия ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари Туркий кенгаш доирасидаги ҳамкорликни ривожлантиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қилди. Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг ўз ишини бошлаётган VII саммити чоғида имзоланиши режалаштирилган ҳужжатларнинг лойиҳалари кўриб чиқилди.

Ўзбекистон делегацияси раҳбари ўз нутқида Туркий кенгаш доирасида ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг мақсад ва вазифалари борасидаги Ўзбекистон қарашларига тўхталиб ўтди. Хусусан, мамлакат савдо-иқтисодий, инвестиция ва туризм соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдор эканлиги эътироф этилди

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1