1

Спиртли ичимликларнинг нархини кўтариш таклиф этилмоқда

СИЁСАТ 17.10.2019, 14:34
Спиртли ичимликларнинг нархини кўтариш таклиф этилмоқда

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг “Алкоголь маҳсулотлари учун энг кам улгуржи сотиш ва чакана нархларни қайта кўриб чиқиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Қарор билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 23 декабрдаги “Алкоголли маҳсулотлар учун энг кам улгуржи сотиш ва чакана нархларни жорий этиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ алкоголь маҳсулотлари учун энг кам улгуржи сотиш ва чакана нархлар қайта кўриб чиқилиб, улар иловага мувофиқ миқдорларда белгиланади.

Қарор лойиҳасига кўра, алкоголь маҳсулотлар (пиводан ташқари) учун энг кам улгуржи сотиш ва чакана нархлари қуйидагича белгиланган:

Қарор лойиҳасига кўра, тайёр винонинг бир литри учун улгурчи нарх 8600 сўм, чакана нарх эса 10200 сўм этиб белгиланади. 

Бир литр тайёр коньяк учун амалдаги улгуржи нарх 29000 сўм ва чакана нарх 34600 сўм ўрнига мос равишда 31000 сўм ва 36600 сўм белгилаш таклиф қилинмоқда.

Тайёр ароқ ва бошқа алкоголь маҳсулотларнинг бир литри учун янги улгуржи ва чакана нархлар мос равишда 22000 ва 26000 сўм этиб белгиланиши кутилмоқда.

Қарор лойиҳаси 30 октябрга қадар порталда муҳокама этилади.  

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1