1

Саудия Арабистонидаги ЙТҲда 35 зиёратчи ҳалок бўлди

ДУНЁ 17.10.2019, 16:04
Теглар: Саудия Арабистони, автоҳалокат
Саудия Арабистонидаги ЙТҲда 35 зиёратчи ҳалок бўлди

Макка ва Мадина ўртасидаги йўлда содир бўлган йўл ҳодисасида араб ва Осиё давлатларидан келган 35 нафар зиёратчи вафот этди.

Бу ҳақда ТАСС агентлиги полиция маълумотларига таянган ҳолда хабар берди.

Авария Макка ва Мадина шаҳарлари ўртасидаги йўлда содир бўлди. Йўловчи автобуси катта юкли машина билан тўқнашиши натижасида кучли зарбадан ёнғин чиқди.

Автобус йўловчилари — Осиё ва Яқин Шарқ мамлакатларидан бўлган зиёратчилар — кичик ҳаж (Умра) амалига отланган бўлган. Автобусда жами 40 киши бўлган. Бу ҳодисада жабрланганлардан 4 киши шифохонага жойлаштирилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1