АсосийMadaniyat

Консерватория ўқитувчи ва талабалари АҚШнинг таълимга оид кўргазмасида иштирок этишди

'Консерватория ўқитувчи ва талабалари АҚШнинг таълимга оид кўргазмасида иштирок этишди'ning rasmi

Олий таълим соҳасида Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида Америка халқаро таълим кенгашлари (ACIE) ташаббуси билан 2019 йил 16 октябрь куни Тошкентда АҚШ университетлари таълим кўргазмаси ташкил этилди.

Кўргазмада АҚШдаги олий ўқув юртлари бўйича тақдимотлар ташкил этилди, шунингдек, китоб ва буклетлар тарқатилди.

Ушбу кўргазмага Ўзбекистон давлат консерваториясининг “Ўзбек ва хорижий тиллар” кафедраси ўқитувчилари ҳамда консерватория талабалари ташриф буюриб, мазкур олий ўқув юртларига ўқишга кириш ва уларда таълим олиш ҳақида керакли маълумотларни олдилар.

    Бошқа янгиликлар