1

Анимация куни муносабати билан матбуот анжумани бўлиб ўтади

МАДАНИЯТ 27.10.2019, 12:04
Теглар: Халқаро анимация куни, мультфильм
Анимация куни муносабати билан матбуот анжумани бўлиб ўтади

2019 йил 28 октябрда Халқаро анимация куни муносабати билан “Ўзбеккино” Миллий агентлигида матбуот анжумани ўтказилади.  

Унда Ўзбекистонда анимация ривожига тўсиқ бўлаётган омиллар ва уларнинг ечимлари муҳокама қилинади. Агентлик мутахассислари, “Мультипликацион фильмлар студияси” ДУК, Давлат санъат ва маданият институти ҳамда Камолиддин Беҳзод номидаги рассомчилик ва дизайн институти вакиллари ўзбек миллий анимациясидаги муаммолари масаласида маъруза қилишади.

Анжуманда фахрий меҳмон Қозоғистон Республикаси аниматорлар ассоциацияси раҳбари Гали Мирзашев иштирок этади.

Тадбир давомида миллий мультфильмлар тарғиботида оммавий ахборот воситаларининг роли, миллий мультқаҳрамон яратиш истиқболлари: муаммолар ва ечимлар, хусусий анимацион студиялар (“Синема сервис” МЧЖ, “Футурист”, “Астир”) фаолияти муҳокама қилинади.  

Матбуот анжумани сўнггида миллий мультфильмларни ривожлантириш, янги босқичга кўтариш бўйича “Йўл харитаси”га таклифлар тайёрлаш юзасидан Ишчи гуруҳларини шакллантириш ва йўналишларни белгилашга келишиб олинади.

         Эслатма: Шу куни соат 18:00да Халқаро анимация куни муносабати билан ЎзЭОВМАнинг медиа-холлида байрам тадбири бўлиб ўтади. Тадбир доирасида миллий мультипликация ривожига салмоқли ҳисса  қўшган, соҳада узоқ йиллар давомида самарали меҳнат қилган ходимлар рағбатлантирилади. Тақдирлаш маросимидан сўнг халқаро мультипликация ҳамда ўзбек анимацияси тарихи ҳақидаги видеороликлар, янги ишланган мультфильмлар намойиши бўлиб ўтади. 

Тадбирга барча журналист ва блогерлар таклиф этилади.

"Ўзбеккино" миллий агентлиги ахборот хизмати

Шарҳлар

Биринчи ўзбек мультфильми ҳақида биласизми?

30.10.2021, 21:20

Ҳар йили дунёнинг кўплаб мамлакатларида 29 октябрь “Халқаро анимация куни” сифатида нишонланади. Куни кеча нишонланган ушбу байрам муносабати билан ўзбек анимация тарихига назар соламиз.Ўзбек анимация...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1