Ватан ҳимоячилари учун байрам ташкил этилди

ЖАМИЯТ 14.01.2015, 09:10
Ватан ҳимоячилари учун байрам ташкил этилди

“Туркистон” саройида 13 январь куни Ватан ҳимоячилари куни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 23 йиллигига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди, дея хабар беради ЎзА.

Шу муносабат билан бу ерга аскар ва сержантлар, курсантлар, офицерлар, генераллар, Қуролли Кучларимиз фахрийлари ва жамоатчилик вакиллари таклиф этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 23 йиллиги муносабати билан Ватан ҳимоячиларига байрам табригини Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири Қ.Бердиев ўқиб эшиттирди. 

Президентимизнинг 2015 йил 12 январда қабул қилинган фармонига мувофиқ Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, Мудофаа ва Фавқулодда вазиятлар вазирликлари ходимларидан бир гуруҳи фахрий унвонлар, орден ва медаллар билан тақдирланди. Йиғилишда уларга Ватанимизнинг ана шу юксак мукофотлари топширилди.   
«Энг илғор олий ҳарбий таълим муассасаси», «Энг илғор Сержантлар тайёрлаш мактаби», «Энг илғор мудофаа ишлари бошқармаси» танлови ғолиблари эълон қилиниб, диплом ва эсдалик совғалари билан мукофотланди.
Йиғилишда сўзга чиққан “Мардлик” ордени соҳиби, капитан Жаҳонгир Ваҳобов, “Жасорат” медали соҳиби, кичик сержант Жаҳонгир Ҳусанов, аскар онаси Зулхумор Раҳмонқулова, Ўзбекистон халқ артисти Эркин Комилов ва бошқалар барча Ватан ҳимоячиларини байрам билан табриклаб, Президентимиз, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Ислом Каримовга ҳарбий хизматчиларга кўрсатаётган доимий эътибори ва ғамхўрлиги учун самимий миннатдорлик изҳор этди.
Тантанали маросимда таниқли санъаткорлар ва ёш истеъдодлар ижросида катта байрам концерти намойиш этилди.   
 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1