“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунини амалга ошириш учун зарур бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида ”2011 йил 7 апрелдаги 107-сонқарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ўғрисида Вазирлар Маҳкамасининг қарори муҳокамага қўйилди.
Унга кўра, ҳар ойлик нафақалар тайининланган ва тўланадиган 16 ёшдан катта болаликдан ногиронлар, 16 ёшгача ногиронлиги бўлган болаларга ва ўн саккиз ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахслар қаторига ҳаёт учун хавфли ва сурункали ривожланадиган кам учрайдиган (орфан) касалликка учраган шахслар ҳам қўшилди.
Қуйидагилар ҳаёт учун хавфли ва сурункали ривожланадиган кам учрайдиган (орфан) касалликлар ҳисобланади:
Муковисцидоз;
Тизимли бошланувчи ювенилартрит;
Гемофилия;
Талассемия;
Буллёзэпирдемиолиз;
Помпе касаллиги (Гликогенни тўпланиши касаллиги);
Гоше касаллиги (Қон яратиш тизими касаллиги);
Фабри касаллиги (Ирсий касаллик, гликосфинголипид метоболизмини бузилиши);
Краббе касаллиги;( Ирсий касаллик миелин толаларини бузилиши);
Ниман-Пик (А ва В тури) касаллиги (Ирсий касаллик липид метоболизмини бузилиши);
Мукополисахаридоз I тури.