“Facebook” ижтимоий тармоғида ёзилган мурожаат бўйича, Сариосиё – Термиз йўналишидаги шаҳарлараро поездларида сайёр чиптачиларнинг ноқонуний ҳатти-ҳаракатлар юзасидан «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ Сурхондарё филиали раҳбарияти тегишли хизматчилар билан тезкор учрашув ўтказди.
Мазкур тадбир натижасида, шаҳарлараро поездларнинг сайёр чиптачиларнинг йўл хужжатлари (чипталар)ни сотиш технологиясини бузганлиги учун масъул ходимларга Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига биноан интизомий жазо чоралари қўлланилди.
Масалани янада батафсил ўрганиш мақсадида «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ Сурхондарё филиалига ишчи комиссия юборилди, дея хабар беради «Ўзбекистон темир йўллари» Ахборот-таҳлилилий медиа маркази.
08.05.2021, 15:41
Кеча, 7 май куни Ўзбекистон Миллий матбуот марказида бўлиб ўтган матбуот анжуманида "Ўзтемирё йўловчи” AЖ вакиллари йўловчилар хўжалиги фаолияти ва коронавирус пандемияси даврида ўрнатилган чекловлар...04.03.2021, 18:28
Бугун, 4 март куни, Тошкент шаҳридаги Aҳмад Дониш кўчаси бўйлаб Aмир Темур кўчаси билан кесишган жойда жойлашган автомобиллар учун мўлжалланган йўл ўтказгичда капитал таъмирлаш ишлари...20.11.2019, 22:21
Куни кеча «Тинчлик учун» Республика хайрия акцияси доирасида йиғилган гуманитар ёрдамни Афғонистон Ислом Республикасининг Мозори-Шариф шаҳрига етказиб беришда «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти томонидан амалий...15.11.2019, 09:12
2019 йилнинг 14 ноябрь куни соат 18:55 да Бухоро – Тошкент йўналишида ҳаракатланаётган 9-сонли «Шарқ» поезди «Жомбой» станциясида техник носозлик туфайли тўхтади. Электровозда кузатилган носозлик қисқа...