Кеча яна Республикада ис газидан заҳарланиб вафот этганлар қайд этилди. Бу ҳақда darakchi.uz'га Бош прокуратура Матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
Жорий йил 20 ноябрь куни Сирдаре вилояти Боёвут тумани, Тошкент вилояти Ангрен шаҳар, Навоий вилояти Хатирчи туманида яшовчи 6 нафар фуқаролар газ ускуналаридан ва иситиш мосламаларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига риоя қилмаганликлари оқибатида ис газидан заҳарланиб, 5 нафари вафот этган, 1 нафари шифохона ёткизилган.
Учалла холатлар юзасидан прокуратура органлари томонидан тергов олди текширув харакатлари олиб борилмокда.