1

Хавфсиз туризмни таъминлаш хизмати Ўзбекистон имиджини қандай шакллантирмоқда?

ЖАМИЯТ 29.11.2019, 10:38
Теглар: Ўзбекистон, Хавфсиз туризм
Хавфсиз туризмни таъминлаш хизмати Ўзбекистон имиджини қандай шакллантирмоқда?

Куала-Лумпур шаҳрида Малайзиянинг Туризм, санъат ва маданият вазири ўринбосари Муҳаммад Бахтиёр бин Ван Чик Ўзбекистон элчиси Равшан Усмоновга Ўзбекистонни «Осиёнинг энг бой тарихий меросга эга мамлакати» деб тан олингани тўғрисидаги дипломни топширди.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, ушбу эътирофда ИИВнинг Хавфсиз туризмни таъминлаш хизмати тизимида амалга оширилган изчил ислоҳотларнинг натижаси муҳим аҳамият касб этади.

ИИВ Малака ошириш институти Жиноятчиликка қарши кураш кафедраси катта ўқитувчиси Азиз Тошматов:

— Жаҳон ҳамжамияти томонидан жонажон Ватанимизнинг маданияти, санъати, минг-минг йиллик тарихи нақадар бойлигимиз яна бир карра ишонч ҳосил қилди. Биз ёш авлод ота-боболаримиз томонидан қолдирилган бой маданий меросни кўз қорачиғимиздек асраб-авайлаш ва келгуси авдодларга етказишлик биз учун ҳам фарз, ҳам қарздир.

Маданий мерос объектларимизнинг доимий давлат муҳофазасидадир. Шуни таъкидлаш жоизки, ушбу қадимий ёдгорликларимиз, ота-боболаримиздан қолган мерос мамлакатимизга хорижий меҳмонларни ташрифини йилдан-йилга кўпайтирмоқда.

ИИВ Малака ошириш институти Жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш кафедраси катта ўқитувчиси Ботир Тўйчиев:

—Бугунги кунда республикамиздаги тарихий обидаларни ва маданий меросимизни келиб куриш учун туристлар сони сўнгги икки йил мобайнида кескин ортиб бормоқда. 

Бунинг заминида юртбошимизнинг ташаббуслари билан туризм салоҳиятини юксалтириш бўйича чиқарилган фармон ва қарорлар асосида  хорижий ва маҳаллий туристларга яратилаётган шарт-шароитлар, улар учун виза тизимини енгиллаштириш ва кўплаб хорижий давлатлар фуқароларига 30 кунгача визасиз келиш тартиби жорий этилганлиги ҳамда Ўзбекистоннинг ташриф учун хавфсиз мамлакат сифатидаги обрўсини шакллантиришга қаратилган комплекс чора-тадбирлар кўриб борилаётганлиги натижасидир.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 мартдаги “Транспорт ва туризм объектларида жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг самарали тизимини жорий этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, бевосита туризм намойиши объектлари ва инфратузилмаси ҳудудларида жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органлари хизматини самарали ташкил қилиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Хавфсиз туризмни таъминлашни мувофиқлаштириш бошқармаси ва унинг Тошкент шаҳар, Тошкент вилояти  ички ишлар бош бошқармаси, Бухоро, Самарқанд, Сурхондарё, Хоразм                           ва Қашқадарё вилоятлари ички ишлар бошқармаларининг хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармалари ташкил этилди. 

Улар томонидан туристларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш, уларнинг ҳаёти, соғлиги ва мол-мулкини турли жиноий тажовузлардан ҳимоя қилиш, ёрдамга мухтож туристларга тезкор ва сифатли ёрдам кўрсатишлари билан бирга ходимларнинг хушмуомалалик билан хорижий тилларда эркин сўзлашишлари келаётган туристларда ходимларимиз ҳамда юртимиз ҳақида ижобий имиджини шакллантиришга хизмат қилмоқда.

ИИВ Малака ошириш институти катта ўқитувчи-методисти  Бобур Турдалиев:

— Мамлакатимизнинг ўзининг бой тарихий ва маданий мероси билан жаҳон ҳамжамиятида ўзининг ажралмас ўрнига эга. Ватанимизнинг ушбу такрорланмас мероси хорижий меҳмонларнинг эътиборини доимо ўзига жалб қилиб келган. 

Ҳозирги даврга келиб, ташриф буюраётган сайёҳларнинг хавфсизлигини таъминланиши уларнинг юртимизга бўлган ишонч ҳиссини янада оширмоқда. 

Мазкур эътирофнинг изчиллигини таъминлашда ижобий кўрсаткичларга эришишда мамлакатимизда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси билан узвий боғлиқ «Хавфсиз шаҳар», «Хавфсиз пойтахт», «Хавфсиз туризмни таъминлаш» каби ўзига хос янгича концепцияларнинг ҳаётга жорий этилганлиги долзарб аҳамият касб этади.

Айни пайтда, Ички ишлар вазирлиги тизимида хавфсиз туризмни таъминлаш хизматининг ташкил этилиши, улар томонидан ҳар бир сайёҳнинг хавфсизлигини таъминлаш борасида самарали чора-тадбирлар изчил давом эттирилмоқда.

Шарҳлар

Ўзбекистон Эронни мағлуб этиб, Осиё кубогига йўлланмани қўлга киритди (видео)

13.09.2023, 11:02

Осиё кубоги учун саралаш ўйинлари якунланди, дея хабар бермоқда "darakchi.uz" мухбири. Маълум бўлишича, сўнгги 6 ўйинда рақиблари дарвозасига 25 та гол киритиб, 3 та гол  ўтказиб...
⚡️Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳамкорликда ишлаб чиқарадиган автомобилларнинг нархлари эълон қилинди

24.01.2023, 10:47

Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорликда 19 турдаги енгил автомобиллар, жумладан микроавтобус, пикап, седан ва бошқаларни ишлаб чиқаришни режалаштирган. Қирғизистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар нархи 13...
Путин Ўзбекистондаги ғайритабиий совуқлар ҳақида фикр билдирди (видео)

18.01.2023, 11:45

Россия президенти Владимир Путин иқтисодий масалалар бўйича йиғилиш ўтказди ва унда Марказий Осиё мамлакатларидаги совуқлар ҳақида фикр билдирди. Россия раҳбари бош вазир Михаил Мишустиндан агросаноат мажмуасида...
Озарбайжон ва Ўзбекистон Президентлари Ичан қалъани айланишди (фото)

22.06.2022, 15:14

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Хива шаҳрига ташриф буюрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилмоқда. Кеча бўлиб ўтган музокаралар якунида давлатимиз...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1