АсосийJamiyat

Навоийда 27 ёшли тадбиркор аёл эрини пичоқ билан бир неча марта уриб ўлдирди

'Навоийда 27 ёшли тадбиркор аёл эрини пичоқ билан бир неча марта уриб ўлдирди'ning rasmi

Навоий вилоятида эр ва хотиннинг уруши эркакнинг ўлими билан якун топди. Бу ҳақда “darakchi.uz”га Бош прокуратура Матбуот хизмати маълум қилди.

Аниқланишича, 2019 йил 30 ноябрь куни соат 00.45 ларда Навоий вилояти Нурота тумани А.Темур МФЙда яшовчи, 1992 йилда туғилган аёл Г.Р. (тадбиркор) турмуш ўртоғи, 1988 йилда туғилган А.Т. (ишсиз) билан ўзаро жанжаллашиб қолади.

Шундан сўнг вазият янаям жиддий тус олиб, аёл ошхона пичоғги билан эрининг танасининг турли қисмларига бир неча маротаба уриб қасддан ўлдирган. 

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан Г.Р.га нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Айни пайтда тергов олиб борилмоқда.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар