АсосийЖАМИЯТ

4-синф ўқувчилари велосипед ҳайдашни ўрганишлари шарт! (Фото)

Аввал хабар берганимиздек, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) ва Ўзбекистон...

'4-синф ўқувчилари велосипед ҳайдашни ўрганишлари шарт! (Фото)'ning rasmi

Аввал хабар берганимиздек, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) ва Ўзбекистон Журналистларни қайта тайёрлаш маркази раҳбари Гулнора БОБОЖОНОВА ҳамкорлигида ташкил қилинган Германияда - малака ошириш сафарида бўлдик...

Бавария кўчалари бўйлаб ҳаракатланар экансиз, ҳар қадамда велосипедларга кўзингиз тушади. Исталган киши электрон тарзда пулини тўлаб, велосипедни ҳайдаб кетаверади. 

Бу ҳақида батафсил маълумот олиш учун Бавариянинг таълим тизими ҳақида тўлиқроқ маълумот олиш учун Мюнхендаги Franz Mark гимназияси диншунослик фанидан дарс берадиган ўзбек ўқитувчиси Ҳабиба Ҳамдамовага юзландик...

— Ҳар қадамда велосипедларни кўриш мумкин. Ҳатто ёш болалар ҳам бемалол велосипед ҳайдаб юришибди. Бунинг учун махсус дарслар ҳам ўтиладими?

— Бола бошланғич мактабга борганида – 1-синфданоқ сузиш дарслари жорий қилинган. Бордию 3-синфгача ҳам ўқувчи сузишни ўрганолмаса, мактаб ўз ҳисобидан қўшимча сузиш дарслари факультетининг дарсларида ўқитади. Бу мутлақо бепул. 

4-синфдан эса мажбурий велосипед ҳайдаш қонун-қоидалари ўргатилади. Бунда барча туманлардаги полиция бошқармаларидаги ходимлар ўқитувчилик қилади. 4-синф ўқувчилари велосипед ҳайдашни ўрганишлари шарт. Биринчи навбатда назарий билимлар ўтилади. Бу дарслар жисмоний тарбия ўқитувчиси ва полиция ходими ҳамкорликда олиб борилади. Амалий машғулотлар полиция бошқармасидаги веломайдонда олиб борилади. Бир йилдан сўнг эса ўқувчилар велосипед ҳайдашдан имтихон топширади, муваффақиятли ўтганлар эса ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлади. Имтихондан ўтолмаганларга ҳайдовчилик гувоҳномаси берилмайди. Бироқ ўқувчиларнинг рухини туширмаслик учун уларга яна 2та имконият берилади. Шунинг учун ҳам 100 фоиз ўқувчилар велосипед бошқариш бўйича ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлади. 

Кўпчиликда “велосипед ҳайдаш нима учун муҳим?” деган савол туғилиши мумкин. Сабаби шундаки, Германияда велосипед ҳайдовчилари машина ва пиёдалар йўлакчасида, велосипедни қандай бошқаришни билиши керак. Ёш болалар эса 4-синфга ўтгандагина машина йўлда ҳам велосипед ҳайдаш ҳуқуқига эга бўлади.

Яна бир муҳим жиҳат бу – Германияда чет элликлар кўп бўлгани учун уларни қўллаб-қувватлаш учун болаларга бепул немис тили дарслари жорий қилинган. Керак бўлса, бепул ўқитувчи ҳам ёлланади. 

 

Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА,

Германия.

    Бошқа янгиликлар