Франция ҳукумати иш ташлашлар давом этаётганига қарамасдан режалаштирилган пенсия ислоҳотларини тўхтатмаслигини маълум килди. Бутун мамлакатда соди р бўлаётган иш ташлашларга олиб келган янги тизим босқичма-босқич жорий этилиб, жамоат ташвишлари батараф қилиниши айтилмоқда.
Давлат транспорти SNCF ва Париж жамоат транспорт тизимидаги RATP касаба уюшмалари, бу ўзгаришларга қарши иш ташлашни узайтирган эди ва натижада транспорт тизимлари тўрт кун ишламай қолди.
Бош вазир Эдуард Флипп: «Мен пенсия ислоҳотини охирига етказишга қарор қилдим ва одамларнинг бу борадаги ташвишларини ҳал қиламан», деди.