1

Японияда Марказий Осиё маданий меросига бағишланган кўргазма очилди

МАДАНИЯТ 20.12.2019, 09:41
Японияда Марказий Осиё маданий меросига бағишланган кўргазма очилди

Япониянинг Киото шаҳри яқинидаги Михо музейида "Қадимги Трансоксиана хазиналари" кўргазмаси очилди. Маросимни  Михо музейи менежери ва тадқиқот директори Инагаки Хадзиме кириш сўзи  билан очди.

Тадбирда Ўзбекистон республикаси Фанлар академияси академиги А.Сагдуллаев,  Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, асраш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти аъзоси, Михо музейининг махсус тадқиқотчиси Сергей Лаптев, музей кенгаши раисининг ўринбосари Исимару Цёун ва бошқалар сўзга чиқиб, Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги маданий алоқаларнинг узоқ тарихи, халқларимиз мероси, турмуш тарзи, урф-одат ва анъаналаридаги муштарак жиҳатлар, Японияда сақланаётган Ўзбекистон, умуман Марказий Осиёга оид осори атиқаларнинг илмий аҳамияти хусусида сўз юритдилар.

Музейга Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, асраш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти ва "Ўзбекистоннинг маданий мероси жаҳон тўпламларида" лойиҳаси доирасида 10 жилдлик китоб-альбомлар  ҳамда туркумнинг Япония коллекцияларидаги Марказий Осиё хазиналарига бағишланган янги жилди  тақдим этилди.

Ўзбекистон Бадиий академияси академиги Шарафиддин Юсупов томонидан қўлда ишланган лаганлар ҳам музейга ҳадя қилинди. Учрашув қатнашчилари МИХО музейининг учта залида "Ўзбекистон ва Япония – Буюк Ипак йўлида" медиа-ивент  муносабати билан очилган махсус экспозиция билан танишдилар. Кўргазмага ташриф буюрган меҳмонларга лойиҳа ва Япониядаги музейларда сақланадиган Марказий Осиё объектлари тўғрисида ҳикоя қилувчи видеофильмлар намойиш этилди.

Тадбир доирасида Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, асраш ва оммалаштириш бўйича  Бутунжаҳон жамияти делегацияси вакиллари Киото Гуманитар тадқиқотлар институтига ташриф буюрди. Институт директорининг ўринбосари, институтнинг ахборот маркази директори Инаба Минору Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Ўзбекистон ҳукуматининг маданий меросни ўрганиш ва оммалаштиришга қаратаётган эътиборини юқори баҳолади.

"Ўзбекистон ҳукумати ташаббуси билан мамлакатингиз маданиятини ўрганиш ва асраб-авайлаш борасида олиб борилаётган ишлар нафақат Ўзбекистон халқлари, балки бутун дунё учун муҳим аҳамиятга эга, – деди Инаба Минору. - Ўзбекистон Президентининг кириш сўзи билан "Марказий  Осиёнинг маданий мероси Япония музейларида" китобининг чоп этилиши мамлакатиларимизўртасидаги муносабатлар қанчалик теран ва бой тарихга эга эканини кўрсатади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Японияга расмий ташрифи муносабати билан Кунчиқар мамлакатнинг турли ҳудудларида бир қатор маданий-маърифий тадбирлар, учрашувлар, кўргазмалар, тақдимот маросимлари ҳам ўтказилди.

Япониянинг Киото шаҳри яқинидаги Михо музейида "Қадимги Трансоксиана хазиналари" кўргазмасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. 

Маросимни  Михо музейи менежери ва тадқиқот директори Инагаки Хадзиме кириш сўзи  билан очди.

Тадбирда Ўзбекистон Фанлар академияси академиги А.Сагдуллаев,  Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, асраш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти аъзоси, Михо музейининг махсус тадқиқотчиси Сергей Лаптев, музей кенгаши раисининг ўринбосари Исимару Цёун ва бошқалар сўзга чиқиб, Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги маданий алоқаларнинг узоқ тарихи, халқларимиз мероси, турмуш тарзи, урф-одат ва анъаналаридаги муштарак жиҳатлар, Японияда сақланаётган Марказий Осиёга оид осори атиқаларнинг илмий аҳамияти хусусида сўз юритдилар.

Музейга Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, асраш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти ва "Ўзбекистоннинг маданий мероси жаҳон тўпламларида" лойиҳаси доирасида 10 жилдлик китоб-альбомлар  тўплами ҳамда туркумнинг Япония коллекцияларидаги Марказий Осиё хазиналарига бағишланган янги жилди  тақдим этилди.

Ўзбекистон Бадиий академияси академиги Шарафиддин Юсупов томонидан қўлда ишланган лаганлар ҳам музейга ҳадя қилинди. Ушбу санъат асарлари энди Михо музейининг ўзбек экспозициясининг зийнатига  айланади.

Учрашув қатнашчилари МИҲО музейининг учта залида "Ўзбекистон ва Япония – Буюк Ипак йўлида" медиа-ивентимуносабати билан очилган махсус экспозиция билан танишдилар. Кўргазмага ташриф буюрган меҳмонларга лойиҳа ва Япониядаги музейларда сақланадиган Марказий Осиё объектлари тўғрисида ҳикоя қилувчи видеофильмлар намойиш этилди.

Тадбир доирасида Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, асраш ва оммалаштириш бўйича  Бутунжаҳон жамияти делегацияси вакиллари Киото Гуманитар тадқиқотлар институтига ташриф буюрди. Институт директорининг ўринбосари, институтнинг Aхборот маркази директори Инаба Минору Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Ўзбекистон ҳукуматининг маданий меросни ўрганиш ва оммалаштиришга қаратаётган эътиборини юқори баҳолади.

"Ўзбекистон ҳукумати ташаббуси билан мамлакатингиз маданиятини ўрганиш ва асраб-авайлаш борасида олиб борилаётган ишлар нафақат Ўзбекистон халқлари, балки бутун дунё учун муҳим аҳамиятга эга, – деди Инаба Минору. - Ўзбекистон Президентининг кириш сўзи билан "Марказий  Осиёнинг маданий мероси Япония музейларида" китобининг чоп этилиши мамлакатиларимиз  ўртасидаги муносабатлар қанчалик теран ва бой тарихга эга эканини кўрсатади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1