АсосийDunyo

Бугун Эрон ва Украинада мотам куни деб эълон қилинди

'Бугун Эрон ва Украинада мотам куни деб эълон қилинди'ning rasmi

Хабарингиз бор, кеча, Техник носозликлар туфайли бортида 180 нафар йўловчи бўлган Украинанинг Boeing 737 самолёти Теҳрон халқаро аэропортида ҳалокатга учради.

Ушбу авиаҳалокат муносабати билан ҳамда Кирмонда генерал Сулаймонийни дафн этиш маросимида ҳалок бўлганлар сабаб Эрон ҳукумати 9 январни мотам куни деб эълон қилди.

Мазкур вожиали авиаҳалокат сабаб Украина президенти Владимир Зеленский ҳам 9 январни мотам куни деб эълон қилиш бўйича буйруқ берди.

Унга кўра, кўра Украина давлат байроғи пастга туширилади. Кўнгилочар тадбирлар, байрам дастурлари, телекўрсатув ва радиоэшиттиришлар режаси ўзгартирилади.

Шунингдек, Зеленский украин самолётининг ҳалокатга учраши бўйича жиноий иш қўзғатиш бўйича мамлакат бош прокурорига топшириқ ҳам берган.

Эслатиб ўтамиз, самолёт бортидаги бир неча давлат фуқроларидан иборат йўловчиларнинг барчаси ҳалок бўлган. 

    Бошқа янгиликлар