1

“Амир Тўра” мадрасаси ва “Хасан Мурод қушбеги” масжиди 8,5 миллион АҚШ долларига таъмирланди

МАДАНИЯТ 10.01.2020, 14:17
“Амир Тўра” мадрасаси ва “Хасан Мурод қушбеги” масжиди 8,5 миллион АҚШ долларига таъмирланди

“Амир Тўра” мадрасаси ва “Хасан Мурод қушбеги” масжиди Маданий мерос объектларида 2016 йил Хитой тижорат Вазирлиги томонидан таъмирлаш тиклаш ишлари олиб бориш учун лойиҳа смета ҳужжатлари тайёрланди.

“Амир Тўра” мадрасаси ҳамда “Хасан Мурод қушбеги” масжидида 2017 йилда пойдевор қисимларини мустахкамлаш ишлари олиб борилди ва деворларнинг чўкиши натижасида ҳосил бўлган ёриқлар бартараф қилинди, том қисми ва гумбазлар таъмирланиб томдаги ёриқлар бартараф қилинди.

2018 йилда мадраса ва масжиднинг ички ва ташқи деворларида тўлиқ таъмилаш тиклаш ишлари олиб борилди, хоналарнинг асил ҳолатиини сақлаб қолган ҳолда, деворлардаги ганч сувоғи ва пол тўшамалари таъмирланди. “Хасан Мурод қушбеги” масжидини пештоқ қисми ганч сувоқ қилинди, ички қисмидаги ёғоч устунлар таъмирланди.

2019 йилда обидаларнинг атрофи ободонлаштирилди, ташқи деворларида таъмирлаш тиклаш ишлари олиб борилди.

"Амир Тўра" мадрасасидан Боғча дарвозагача йўллакларга охак тош(извесняк) дан пол тўшамалари ётқизилди. Мазкур объектларда таъмирлаш тиклаш ишлари 2019 йил декабръ ойида якунига етказилди. 2020 йил март ойида бинони топшириш кўзда тутилган. Жами иккила объектга Маданият вазирлигига ажратилган грант ҳисобидан 8,5 миллион АҚШ доллари сарфланди.

Хоразм вилояти Туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизмати томонидан "Daryo.uz" сайтининг телеграм каналида берган маълумотларига Маданият вазирлигининг Ахборот хизмати аниқлик киритмоқда. 

Шунингдек, юртимизнинг кўрки ҳисобланадиган маданий мерос объектларимизда ижтимоий сайтда келтирилган қайта таъмирлаш (реконструкция) ишлари олиб борилмайди, аксинча, таъмирлаш (реставрация) ва консервация ишлари қилинади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1