1

Қиролича Елизавета II шаҳзода Ҳарри ва унинг рафиқасига эркин яшашга изн берди

ДУНЁ 14.01.2020, 19:14
Теглар: Буюк Британия, шаҳзода
Қиролича Елизавета II шаҳзода Ҳарри ва унинг рафиқасига эркин яшашга изн берди

Буюк Британия шаҳзодаси Ҳарри ва унинг рафиқаси Меган уларга берилган имтиёзлардан воз кечиб эркин яшамоқчи бўлаётгани ҳақида аввал хабар бергандик. Айни пайтда Буюк Британия қироличаси ўз набирасининг истагини инобатга олгани маълум бўлди.

Яъни қиролича Елизавета II шаҳзода Гарри ва унинг турмуш ўртоғи Меган Марклнинг бироз муддат Канадада яшаш тўғрисидаги қарорини қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда Маил.ру хабар берди.

Ёш жуфтлик доимий назоратда бўлиш жонига текканини, шунинг учун мерос ва бошқа молиявий имтиёзлардан ҳам воз кечиб, ўзлари мустақил яшаш ва ишлаш ниятида эканликларини маълум қилишганди. Улар келгусида бироз муддат Шимолий Америкада яшашни кўзда тутишяпти.

Дастлаб қироллик оиласининг аъзолари бунга қарши бўлди.

Бироқ қиролича Елизаветанинг сўзларига кўра, оила Гарри ва Меганнинг янги ҳаёт бошлаш қарорини маъқуллаган. У бундай қарорга ҳурмат билан қарашини таъкидлаган.

Елизавета II нафақат шаҳзода Гаррини, балки унинг акаси Уильям ва отаси Чарльзни ҳам Саройга чақирган, шунингдек, қироллик оиласининг бошқа аъзолари ҳам тўпланган. Улар ўзаро мулоқот чоғида шаҳзода ва унинг рафиқасига эркинлик бериш ҳақида бир тўхтамга келишган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1