Ўзбек фильми халқаро фестивалда ғолиб бўлди

МАДАНИЯТ 19.01.2020, 12:55
Ўзбек фильми халқаро фестивалда ғолиб бўлди

Ёш кинорежиссёр Фотиҳ Насимовнинг "Алла" қисқа метражли фильми Минскда ўтказилган "Ладошка" халқаро фестивалида ғолиб бўлди, дея хабар берди "Ўзбеккино" МА.

"Алла" фильми фестивалнинг "Энг яхши қисқа метражли фильм" номинациясида совринни қўлга киритди.

Бундан аввал "Алла"  қисқа метражли фильми Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида бўлиб ўтадиган "Бастау" халқаро кинофестивалида қатнашган эди.

"Алла" қисқа метражли фильмини Фотиҳ Насимов диплом иши сифатида, давлат гранти асосида суратга олган.  

Фотиҳ Насимов айни пайтда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти магистридир.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1