АсосийЖамият

72 - мактабнинг ёпилиши ҳукумат томонидан расман тасдиқланди

Тошкент шаҳар Яккасарой тумани Халқ Таълими Муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва т...

Тошкент шаҳар Яккасарой тумани Халқ Таълими Муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими 72-сонли умумтаълим мактабининг биноси Тошкент шаҳар педагогларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ихтиёрига ўтишини тасдиқлади, дея хабар бермоқда uz24.uz нашри.

Бундан аввал 72-мактаб ўқувчиларининг ота-оналари томонидан Facebook даги “Жамоатчилик назорати” гуруҳига Яккасарой ТХТМФМТТЭБ га тақдим этилган расмий хат жойлаштирилган эди. Унда мазкур мактаб ўқувчилари ва педагогик жамоасини 73-сонли мактабга кўчириш тўғрисида сўз борган.

Тошкент шаҳар ҳокимининг 2015 йил 9 январдаги 10-сонли қарорига асосан, ушбу мактабнинг бино ва иншоотлари Тошкент шаҳар педагогларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти балансига ўтказиш белгиланди. Шу сабабли 351 нафар ўқувчи таҳсил оладиган 72-мактаб жамоаси 73-мактабга кўчирилади. Ота-оналарнинг истакларини инобатга олган ҳолда ўқувчилар яқин ҳудудда жойлашган Яккасарой туманидаги 89-, 91-, 160-сонли ҳамда Миробод туманидаги 110-сонли мактабларда ўқишни давом эттиришлари мумкин бўлади.

    Бошқа янгиликлар