1

Қадимги Мисрда мумиёланган коҳин мурдаси гапиртирилди (Видео)

ДУНЁ 25.01.2020, 12:56
Теглар: Видео
Қадимги Мисрда мумиёланган коҳин мурдаси гапиртирилди (Видео)

Бундан уч минг йил аввал қадимги Мисрда мумиёланган руҳонийдан ғалати овоз чиқди. 

Фиръавн Рамзес XI даврида яшаган Несьямун коҳинининг овозини Лондон ва Йорк университетларининг олимлари ўрганган. Улар аввалига мумиё компьютер томографиясидан ўтказилди. Тадқиқотчилар ушбу йўл билан Несямуннинг боши ва бўйнининг сканер тасвирларига эга бўлди, шундан кейин унинг овоз йўли 3D-модели яратилган.

Кейинчалик ушбу модел 3D-принтер ёрдамида чиқарилган. Модель мумиёланган жасаддаги тилга зиён етгани туфайли идеал кўринишда чиқмаган. Тахминларга кўра, бунга ҳашарот чақиши оқибатидаги аллергик реакция сабаб бўлган. Уч минг йиллик топилманинг кўриниши ва овозини тиклаш учун чала қолган қисмни компьютернинг ўзи моделлаштириб йиғди. Лекин шунга қарамай, коҳиннинг овози қандай бўлганини эшитишга муваффақ бўлинди.

Чоп этилган овоз йўлига оғиз модели ва динамик ўрнатилди. Шу тариқа Несьямунни гапиртиришга эришилди. Унинг қисқа нутқида инглизча «bad» («ёмон») ва «bed» («кроват») сўзларига яқин тувошлар жамланмаси янгради.

Несьямун — гапиртирилган биринчи мумиёланган мурда эмас. 2016 йилда тадқиқотчилар Альп тоғларида беш минг йил аввал яшаган «музлаган одам»ни ҳам гапиртирган. Ўшанда овозни эшиттиришнинг бу галги нисбатан аниқроқ методикасидан фойдаланилган.

Шарҳлар

Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Оққўрғонда вертолёт иштирокида тўй кортежини қилганлар жаримага тортилди (видео)

16.11.2023, 12:40

Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги тўйда вертолётдан фойдалангани акс этган видео тармоқларда тарқалган эди. Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазур ҳолат бўйича маълумот тақдим этди. Маълум қилинишича, ИИББ...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Фарғонадаги экин даласига янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди (видео)

04.11.2023, 12:37

Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1