АсосийDunyo

Эронда 5.4 балли зилзила содир бўлди

'Эронда 5.4 балли зилзила содир бўлди'ning rasmi

Эрон жанубидаги Фарс вилоятида 27 январ куни 5,4 магнитудали зилзила содир бўлди, дея хабар берди Эрон давлат телевидениясига асосланиб Таржумон.

Фaрс вилояти фавқулодда вазиятлар хизмати бошлиғининг сўзларига кўра, зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар йўқ. Аммо табиий офат юз берган ҳудудда жойлашган Хан Зениан шаҳрида уйларга зарар етган.

Зилзила содир бўлган жойга экспертлар гуруҳи юборилган. Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, зилзила эпицентрдан тахминан 50 км узоқликдаги Шероз аҳолиси ҳам ер силкинишини сезган.

 

    Бошқа янгиликлар