1

“Ўзбекистон темир йўллари” коронавирусдан огоҳ бўлишга чақирди

ЖАМИЯТ 29.01.2020, 11:20
“Ўзбекистон темир йўллари” коронавирусдан огоҳ бўлишга чақирди

“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятининг фаоллар залида айни дамда Хитой Халқ Республикасида пайдо бўлган ва тарқалаётган коронавируснинг янги тури ва у билан боғлиқ масалаларга бағишланган тарғибот-ташвиқот тадбири бўлиб ўтди. Бу ҳақда компания Ахборот-таҳлилий медиа маркази хабар берди.

Унда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ Соғлиқни сақлаш хизматининг бош эпидемиологи Р.Сейнянтс, Марказий темир йўл поликлиникаси олий тоифали ишлаб чиқариш шифокори Й.Малкова ва юқумли касалликлар шифокори Ч.Отакулова, ҳамда Жамиятнинг бошқарма раҳбарлари ва ишчи-ходимлари иштирок этди.

Тадбирда дастлаб Й.Малкова сўзга чиқиб, ҳозирги кунда жаҳон ҳамда маҳаллий оммавий ахборот воситаларида Хитой Халқ Республикасида кенг тарқалган коронавируснинг янги тури ҳақидаги маълумотлар унинг келиб чиқиши, оммалашиб бораётганлиги, умумий белгилари, юқиш йўли, оқибати, даволаш чоралари ҳамда касалликнинг олдини олиш қоидаларидан бири – шахсий гигиенага қатъий амал қилиш тўғрисида батафсил маълумотлар бериб ўтди. 

Маърузачиларнинг таъкидлашича, коронавирусли инфекцияси юққанда аввало тўрт кундан кейин намоён бўлиши, инсон тана ҳароратининг кескин ошиши, умумий заҳарланиш белгилари, қоринда оғриқ, ич кетиши, қайд қилиш, юқори нафас йўлларининг ялиғланиши, нафас олишнинг қийинлашиши, кўкрак қафасида кучли оғриқ, хансираш белгилари билан кечади. Бу ҳолатда уй шароитида даволанмасдан дарҳол шифокорга мурожаат этишларини таъкидлади.

Сўзга чиққанлар ушбу вирус ҳақида атрофлича маълумот бериши баробарида доимо жамоат жойларда ниқоб тақиш, уни ҳар уч соатда алмаштириш, кўча-куйда овқатланмаслик, уй шароитида гўшт маҳсулотини меъёрда пишириш, мева ва сабзовотларни ювиб истеъмол қилиш, шахсий гигиена қоидаларга амал қилиш, қўлни тез-тез совунлаб ювиш ёки нам салфетка ёрдамида артиб туриш, шунингдек иммунитетни оширувчи дори-дармонларни қўллаш каби тавфсиялар берилди. Жумладан, айни дамда бу вирусга қарши бирор бир даво чораси йўқлиги ва уни имкон қадар олдини олиш муҳимлиги таъкидланди.

Шунингдек, «Узбекистан аирwайс» ҳамда «Ўзбекистон темир йўллари» акциадорлик жамиятлари таркибидаги махсус соғлиқни сақлаш хизматлари ташкил этилиб ва иш бошлаганлиги, чет элдан келган шахслар мунтазам тиббий кўрикдан ўтказилаётганлиги, иситмаси бор шахслар бир неча кун давомида тиббиёт ходимлари назорати остида бўлаётганлиги ҳақида маълумот бериб ўтилди.

Анжуман сўнггида унинг барча иштирокчилари ўзларини қизиқтирган турли хил саволларга тиббиёт ходимларидан етарлича маълумот олишди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1