1

Тожикистонлик экстремистлар Суриядан ватанига экстрадиция қилинади

ДУНЁ 29.01.2020, 14:41
Тожикистонлик экстремистлар Суриядан ватанига экстрадиция қилинади

Тожикистонлик “Ислом давлати” гуруҳи ғоясининг воизларидан бўлмиш Парвиз Саидраҳмонов (Абу Довуд) яқин кунлар ичида Суриядан ватанига экстрадиция қилинади.

Айни дамда собиқ жангари Суриянинг Африн шаҳридаги қамоқхоналардан бирида ушлаб турилибди.

Тожикистон Бош прокуратураси қошидаги фуқароларнинг террорчилик ва экстремистик ташкилотларга қўшилиши профилактикаси республика штаби бошлиғи МузаффарЮсуфи журналистларнинг Парвиз Саидраҳмоновнинг тақдири ҳақида берган саволига жавоб берар экан, ҳукумат “Абу Довуд”ни ватанга экстрадицияси учун зарур ҳужжатларни тайёрлаганини билдирди. “Биз бу масала Сурия расмийлари билан ижобий ҳал бўлишига ва жангари яқин кунлар ичида Тожикистонга қайтарилишига умид қиламиз. Саидраҳмоновдан ташқари ватанга террор ташкилотлари сафига Тожикистон фуқароларини ёллаган “Ислом давлати”нинг бошқа жангарилари ҳам экстрадиция қилинади”, деди у.

Тожикистон Бош прокурори Юсуф Раҳмоннинг қўшимча қилишича, тасдиқланган маълумотларга кўра, айрим жангарилар, масалан “Абу Усама Нораки” номи билан танилган Тожиддин Назаров ҳам Сурия қамоқхонасида сақланмоқда. “Сурия расмийлари томонидан қўлга олинган барча жангарилар Тожикистонга экстрадиция қилинганидан сўнг албатта жиноий жавобгарликка тортилади“, дея баёнот берди Бош прокурор.

Бундан аввал Тожикистон ҳуқуқ тартибот идораларидаги манбалар ҳукумат “Абу Довуд“ ва Тожиддин Назаровни ватанга экстрадицияси борасида сўровнома тайёрлаётганликлари ҳақида маълум қилган эди. “Уларнинг ҳар иккисида Сурия ва Ироқда ИД томонида туриб жанг қилган Тожикистон фуқаролари ҳақида кўплаб маълумотлар бор“, дея таъкидлайди манба. 

Парвиз Саидраҳмоновва Тожиддин Назаров ватанида экстремизм, террор ташкилотларига аъзолик ва ёллашда айбланади.

Манбаларнинг хабар қилишича, Душанбе шаҳрида туғилган 33 ёшли Парвиз Саидраҳмоновўтган йилнинг ёзида ИДнинг Идлиб вилоятидаги сўнги таянч нуқтаси бўлмиш Багуз қишлоғини тарк этишга уринганда қўлга олинган бўлиши мумкин. 2014 йилда ИД сафларига қўшилган ПарвизСаидраҳмонов Тожикистон фуқаролари орасида террор гуруҳи ғояларини тарқатган воизлардан бири ҳисобланади.

Бундан аввал Парвиз Саидраҳмоновнинг қариндошлари унинг ҳибсга олинганини тасдиқлаган эди.Шу билан бирга улар ўтган йилнинг ёзида Парвиз “дўзахдан қутилиши учун” ўзига 6 минг доллар юборишларини сўраганини ҳам айтишди.

Туркиядаги манбалар яна бир тожик “жиҳодчиси“ Тожиддин Назаровнинг ушланганини маълум қилган эди. Уларнинг маълумотига кўра, “Абу Усама Нораки“ Дайр аз-Зор шаҳридаги Ҳаққ ул-Умрқамоқхонасида ушлаб турилибди. 32 ёшли Тожиддин Назаров Норак шаҳрида туғилган бўлиб, 2014 йилдан бери ИД сафларида хизмат.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1