1

Уйидан хусусий боғча очмоқчи бўлганлар нима қилиши керак?

ЖАМИЯТ 29.01.2020, 17:49
Уйидан хусусий боғча очмоқчи бўлганлар нима қилиши керак?

Бугун Tashkent City Congress hall биносида бўлиб ўтган Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги матбуот анжуманида ижтимоий соҳага масъул турли вазирликлар мутасаддилари, депутатлар ва сенаторлар иштирок этиб, 2020 йил учун устувор бўлган масалалар юзасидан ОАВ вакилларнинг саволларига жавоб бериб, турли танқидларга ўз муносабатларини билдиришди. Унда сўзга чиққан Мактабгача таълим вазири ўринбосари Мақсуд Юлдашев мазкур саволга қуйидагича жавоб берди:

–Давлат хусусий шерикчилиги дастури асосида ўз хонадонларида оилавий боғчалар ташкил этиш бўйича республикамизнинг барча туман ҳокимликлари қошида махсус ишчи гуруҳлар ташкил этилган. Фуқароларимиз мазкур ишчи гуруҳга мурожаат қилишса, улар жойларга бориб, мурожаатчиларнинг уйларини уй боғчалари ташкил этиш учун амалдаги талабларга қанчалик мос келишини ўрганиб, бизга хулоса беришади. Биз ҳам қисқа муддат ичида аризаларни қаноатлантириш чораларини кўрамиз. Турли саволлар ва мурожаатлар юзасидан эса вазирликнинг (71) 239-33-79 ва (71) 207-04-08 телефонларига қўнғироқ қилишлари мумкин. Давлат хусусий шерикчилик дастури доирасида 2020 йилда 2000 та оилавий, 420 та нодавлат МТТ ташкил этилади ва қўшимча 96 300 нафар бола ўрни яратилади.

Эслатиб ўтамиз, бироз аввал айнан мазкур матбуот анжуманидан "Коронавирус нега бундай аталади ва у кўршапалакдан ўтиши ростми?" саволига Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосарининг жавобини берган эдик.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1