1

Андижонда икки фарзандининг таъминотидан қочган ота қамалди

ЖАМИЯТ 29.01.2020, 19:44
Андижонда икки фарзандининг таъминотидан қочган ота қамалди

Андижон вилояти, Улуғнор туманида яшовчи Б.Д. фуқаролик ишлари бўйича Бўз туманлараро судининг 2019 йил 4 июндаги суд буйруғига асосан икки нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун ундирувчи Қ.Д. фойдасига ҳар ойлик топган даромадининг учдан бир қисми миқдорида алимент тўлаши лозим эди. Бироқ, 2019 йил  4 июнь кунидан2020 йил 1 январь кунига қадар жами 3.981.095 сўм миқдордаги алимент пулларини тўлашдан қасддан бўйин товлаб келган. 

Мазкур суд ишига раислик қилувчи Улуғнор туман маъмурий судининг раиси Вахобжон Сиддиковнинг маълум қилишича, 2020 йил 27 январь куни олиб борилган очиқ суд мажлисида Б.Д.га оид маъмурий иш кўриб чиқилиб, суднинг якуний қарорига кўра, Б.Д. Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддаси 1-қисмида (Моддий ёрдамга муҳтож бўлган вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсизў шахсни моддий таъминлашдан бўйин товлаш, яъни уларни моддий жиҳатдан таъминлаш учун суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига биноан ундирилиши лозим бўлган маблағни жами бўлиб икки ойдан ортиқ муддат мобайнида тўламаслик) назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилди. Шунга кўра, унга 15 (ўн беш) сутка муддатга маъмурий қамоқ жазоси тайинланиб, жазо муддати 2020 йил 27 январь куни соат 1530дан бошлаб ҳисобланиши белгиланди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1