1

Расман: Комил Алламжонов ва Саида Мирзиёева хусусий секторда иш бошлайди. Агентлик раҳбари ўзгарди

ЖАМИЯТ 29.01.2020, 19:55
Расман: Комил Алламжонов ва Саида Мирзиёева хусусий секторда иш бошлайди. Агентлик раҳбари ўзгарди

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Президент Администрацияси Раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов бошчилигида кенгайтирилган мажлис бўлиб ўтди.

Мажлисда АОКА директори в.б. К.Алламжонов ва директор ўринбосари С.Мирзиёева келгуси меҳнат фаолиятларини нодавлат секторда давом эттириш режалари билан боғлиқ мурожаатларини Президент Администрациясига киритишгани ва Президент Администрацияси томонидан ушбу мурожаатлари кўриб чиқилиб, қондирилгани ҳақида эълон қилинди.

Тадбир доирасида Агентлик директори в.б. К.Алламжонов ва директор ўринбосари С.Мирзиёева ўз раҳбарлик фаолияти давомида амалга оширган ишлари ҳақида қисқа ҳисобот бериб, шунингдек, келажакдаги жамоатчилик йўналиши билан боғлиқ режалари борасида фикр билдиришди. 

Мажлис якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Раҳбари З.Низомиддинов Агентлик томонидан эришилган ютуқларни алоҳида таъкидлаб, К.Алламжонов ва С.Мирзиёеваларнинг республикамизнинг ОАВ соҳасида демократик ислоҳотларни амалга оширишда, журналист ва блогерларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда, давлат органлари раҳбарларининг масс-медиа билан ўзаро муносабатлари самарадорлигини оширишдаги шахсий ҳиссаларини юқори баҳолаб, Ўзбекистон давлати ривожланиши йўлидаги келгуси ишларига зафарлар тилади.

Саиджанов Дилшод Мадрахимович Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1