1

Бош прокуратура Олмалиқдаги қотиллик бўйича қамоққа олинганлар юзасидан расмий баёнот берди

ЖАМИЯТ 29.01.2020, 20:12
Бош прокуратура Олмалиқдаги қотиллик бўйича қамоққа олинганлар юзасидан расмий баёнот берди

Жорий йилнинг 24 январь куни Интернетнинг “You tube” саҳифасида фуқаро Г.Давлятова ва бошқаларнинг фарзандлари Бош прокуратура терговчиси томонидан асоссиз равишда қамоққа олинганлиги ва бошқа ҳолатлардан норозилиги ҳақида видеомурожаат тарқатилди.

Мазкур ҳолат Бош прокуратура томонидан ўрганилди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди. 

Аниқланишича, 2018 йил 18 январь куни Олмалиқ шаҳар Китве ҳамда Беруний кўчалари туташган жойдаги иссиқ сув қувурларининг ер остига йўналган бетон қопламали қудуқдан вояга етмаган К.Ҳайтмуродовнинг жасади қотиллик аломатлари билан топилган.

Суд ҳукми билан мазкур жиноятни содир этганликда Асилбек ва Отабек Нуралиевлар ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми «и» ва «п» бандлари билан айбдор деб топилиб, озодликдан маҳрум қилиш жазосига маҳкум қилинган. 

Процесс иштирокчиларининг шикоятларига асосан жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят судининг апелляция ҳайъати мазкур ишни кўриб чиқиб, тергов органи ЖПКнинг 417-моддасига мувофиқ қўшимча процессуал ҳаракатларни ўтказиши ҳақида 23.07.2019 йилда ажрим чиқарган.

Ажрим юзасидан ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти бир қатор қўшимча процессуал ҳаракатларни амалга ошириб, 15.10.2019 йилда жиноят ишининг А.Давлятов ва Ш.Тўхтақуловларга нисбатан қисмини ЖПКнинг 83-моддаси 2-бандига асосан тугатиш ҳақида қарор қабул қилган.

Ажримдаги қилиниши лозим бўлган қўшимча процессуал ҳаракатларнинг тўлиқ ўтказилмаганлиги сабабли, суд 08.11.2019 йилда иккинчи маротаба иш бўйича ЖПКнинг 417-моддасига мувофиқ қўшимча процессуал ҳаракатларни ўтказиш учун ажрим чиқарган.

Бош прокуратура томонидан суднинг ажримида кўрсатилган ҳолатлар бўйича қўшимча процессуал ҳаракатлар ўтказилмоқда.

Қўшимча процессуал ҳаракатлар ўтказиш жараёнида, А.Давлетов ва Ш.Тўхтақуловларга нисбатан 06.01.2020 йилда жиноят иши қўзғатилган. 

Мазкур жиноят иши бўйича олиб борилган тергов ҳаракатлари давомида А.Давлетов, Ш.Тўхтақулов ва А.Нуралиевлар К.Хайтмуродовни қасддан ўлдиришда иштирок этганлиги аниқланиб, 08.01.2020 йилда уларга нисбатан ЖКнинг 28,97-моддаси «и» ва «п» бандлари билан айблов эълон қилиниб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. 

Жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Ўрганишда видеомурожаатда келтирилган важлар ўз тасдиғини топмади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1