1

“Истиқлол меъмори”нинг порлоқ хотираси ёд этилди

ЖАМИЯТ 29.01.2020, 20:20
“Истиқлол меъмори”нинг порлоқ хотираси ёд этилди

Ўзбек давлатчилиги тарихида ўзининг муносиб ўрнига эга, буюк давлат ва сиёсат арбоби, мустақиллигимиз асосчиси, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг порлоқ хотирасини ёд этиш мақсадида, жорий йилнинг 28 январь куни Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академиясининг “Маънавият ва маърифат” марказида буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Каримов таваллуд кунига бағишланган “Истиқлол меъмори” номли маънавий- маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий мемориал мажмуа бош илмий ходими, тарих фанлари номзоди, доцент Рахматуллаев Шавкат Муҳаммадалиевич, Тошкент давлат шарқшунослик институти профессори, сиёсатшунослик фанлари доктори Жумаев Рустам Зиядович ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси профессор-ўқитувчилари ва курсантлари иштирок этди. 

Тадбирда сўзга чиққан нотиқлар томонидан, мустақил Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти, истиқлол меъмори Ислом Абдуғаниевич Каримов замонамизнинг улуғ сиёсатчиси, Ватанимиз равнақи, юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлигига улкан ҳисса қўшган шахс сифатида халқимиз қалбида, юртимиз тарихида мангу сақланиб қолишини, муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъбири билан айтганда, “Вақт ва ҳаётнинг ўзи Ислом Каримовнинг узоқни кўрадиган ва стратегик фикр юритадиган шахс, дунёда ва турли минтақаларда юз бераётган ўта мураккаб воқеа-ҳодисаларнинг моҳиятини давлатчилик нуқтаи назаридан кўра билиш қобилиятига эга бўлган, ўз юрти ва халқи учун, ҳар бир ватандошимизнинг тақдири учун улкан масъулият туйғусини чуқур ҳис қиладиган атоқли раҳбар эканини ҳар томонлама тасдиқлангани” борасидаги фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Шу билан бирга мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг серқирра фаолияти, Ўзбекистон Республикасини мустақил ва демократик давлатга айлантиришдаги буюк тарихий хизматлари, мамлакатимизда таълим, фан ва маданиятни ривожлантиришда амалга оширган беқиёс ишлари самараларига бағишланган маърузалар тингланди. Уларда буюк давлат арбоби раҳнамолигида мамлакатимизда таълим тизими тубдан ислоҳ этилиб, эртанги кунимизнинг муносиб давомчилари бўлган баркамол авлодни вояга етказишга алоҳида эътибор қаратилгани таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, тадбир давомида буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг ҳаёт-ижодлари ҳамда босиб ўтган илм-маърифат йўллари ҳақидаги видеоролик тадбир қатнашчиларига намойиш этилди.

Тадбир сўнгида таклиф этилган маърузачиларга буюк давлат ва сиёсат арбоби, мустақиллигимиз асосчиси, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг ҳаёти ва ижод йўлларини ўзларининг сермазмун маърузалари билан қатнашганликлари учун Академия раҳбариятининг ташаккурномалари топширилди.

Ушбу тадбир иштирокчиларнинг қалбида яна бир бор илиқ таассуротлар қолдиргани билан аҳамиятлидир.

Ўзбекистон Республикаси 

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 
Академияси Матбуот хизмати

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1