1

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ишонч телефонлари нега дам олиш кунлари ишламайди?

ЖАМИЯТ 29.01.2020, 20:39
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ишонч телефонлари нега дам олиш кунлари ишламайди?

Агар шанба ёки якшанба кунлари, ёйинки, иш кунлари соат 18:00 дан кейин Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 1003 ишонч телефонига қўнғироқ қилсангиз, ишонч телефонлари душанбадан жумагача соат 09:00 дан 18:00 гача ишлаши, шанба ва якшанба кунлари эса ишламаслиги ҳақида авто-жавоб оласиз. Одамнинг соғлиғи энг олий ўринда туради. Соғлиқ, соғлиқни сақлаш масалалари бўйича мурожаат қиламан десангиз, сиз айнан уларнинг иш вақтида мурожаат қилишингиз керак. Қолган пайтлари эса сиз касал бўлишга ҳам, юқори ташкилотга қандайдир масалаларда мурожаат қилишга ҳам “ҳаққингиз йўқ”. Чунки бу имконсиз. 

Соғлиқни сақлаш вазирининг 1-ўринбосари Баҳодир Юсупалиев бугун Tashkent City Congress hall биносида бўлиб ўтган Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги матбуот анжуманида юқоридаги фикларга шундай муносабат билдирди:

- Биз бу хизматни тез орада доимий равишда тўлиқ ишлашини таъминлаш учун Узинфоком компаниясига аутсорсинг асосида берамиз. Бунда соғлиқ сақлаш масалалари бўйича операторлар Узинфоком таркибида фаолият юритиб, ҳафта давомида қўнғироқларни тўлиқ қабул қилиш имконига эга бўлади.

Эслатиб ўтамиз, бироз аввал коронавируснинг нега бундай аталиши ва кўршапалакдан юқиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга вазир ўринбосарининг муносабатини берган эдик. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1