АсосийJamiyat

Наманганда келинининг хиёнатидан жабр кўрган оилага 7 кишидан иборат жиноятчилар томонидан босим бўляптими?

'Наманганда келинининг хиёнатидан жабр кўрган оилага 7 кишидан иборат жиноятчилар томонидан босим бўляптими?'ning rasmi

2020 йил 28 январь куни “youtube.com” сайтининг “namanganliklar.uz” каналида “Келиннинг хиёнатидан жабр чеккан оилага нисбатан 7 кишидан иборат жиноятчилар томонидан босим бўлаётганлиги ва бу қонуний ечим топмаётганлиги тўғрисида” видеомурожаат эълон қилинди.

Мазур мурожаатга Наманган вилояти ИИБ муносабат билдирди.

Унга кўра, Наманган тумани Нўғайқўрғон МФЙ Бодомзор кўчаси 21-уйда яшовчи миллати ўзбек, маълумоти ўрта, муқаддам судланмаган, оилали 3 нафар фарзанди бор, Наманган шаҳар ХТБга қарашли 21-сонли умумий ўрта таълим мактабида қоровул бўлиб ишловчи, 25.06.1965 йилда туғилган Юлдашев Ҳайдарали Абдуолимович 2019 йил 11 февраль куни Наманган ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, унда собиқ келини Турғунова Мукаррам Абдулвохид қизининг ҳаракатларидан норози бўлиб, унга қонуний чора кўришликни сўраган.

Мазкур мурожаат юзасидан Наманган туман ИИБ ҲПБ ТП профилактика инспектори катта лейтенант Н.Турсунов томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилган.

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида Ҳ.Юлдашевнинг ўғли Наманган тумани Нўғайқўрғон МФЙ Бодомзор кўчаси 21-уйда яшовчи 1989 йилда туғилган Юлдашев Дониёр Хайдаралиевич Наманган тумани Курмак МФЙда яшовчи 1994 йилда туғилган Турғунова Мукаррам Абдулвохид қизи билан қонуний никохдан ўтган холда Наманган тумани Нўғайқўрғон МФЙ Бодомзор кўчаси 21-уйда яшаганлиги аниқлади.Уларнинг 2 нафар вояга етмаган фарзандлари бўлиб, ушбу никох давомида М.Турғунова Наманган шаҳар Қуйи Ровустон МФЙда яшовчи “Юсупов Хумоюн” исмли шахс билан танишиб, Х.Юсупов олиб берган телефон орқали у билан ишқий муносабатда бўлиб келган.Смс жўнатмалари аниқланганлиги ўз исботини топганидан сўнг, Д.Юлдашев турмуш ўртоғи М.Турғуновани хомиладорлигига қарамай уйидан хайдаб юборган. М.Турғунованинг опалари Д.Юлдашевнинг хонадонига келиб, унинг сепларини олиб кетишган. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 83-моддаси 2-бандига асосан Турғунова Мукаррам Абдулвохид қизига нисбатан жиноят иши қўзғатишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинган.

Юлдашев Ҳайдарали Абдуолимович ушбу қарордан норози бўлиб, ушбу мазмундаги ариза билан Наманган вилояти ИИБ бошлиғига, Наманган вилояти ҳокимига, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентига Ишонч телефонлари орқали мурожаат қилган. Ушбу мурожаат юзасидан олиб борилган суриштирув ҳаракатлари давомида Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 83-моддаси 2-бандига асосан Турғунова Мукаррам Абдулвохид қизига нисбатан жиноят иши қўзғатишни рад этиш ҳақида қабул қилинган қарор қонуний кучга эга эканлигини инобатга олиб, хулоса билан якунланган.

Юлдашев Ҳайдарали Абдуолимович қабул қилинган қарор ва хулосалардан норозилик билдириб, собиқ келини М.Турғунова 2 нафар фарзандидан бирини собиқ турмуш ўртоғи Д.Юлдашевга қонуний тарзда васийликка бериш ва тўйнинг сарф-ҳаражатларини тўлиқ қоплаб беришини талаб этмоқда.

Ҳ.Юлдашевнинг ушбу важлари юзасидан Наманган туман ҳокимининг ўринбосари, туман хотин-қизлар қўмитаси раиси Т.Сиддиқова, Наманган тумани Нўғайқўрғон МФЙ раиси Ш.Мамажонов ҳамда Нўғайқўрғон МФЙ яраштириш комиссияси томонидан бир неча маротаба муҳокама қилинган.

Юлдашев Ҳайдарали Абдуолимовичнинг мазкур видео мурожаатида билдирилган фикрлар худуд профилактика инспектори катта лейтенант Н.Турсунов томонидан тўлиқ ўрганилган. Фуқаронинг профилактика инспекторига нисбатан билдирган фикрлари мутлақо асоссиз, дейилади Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабарида. 

    Бошқа янгиликлар