АсосийJamiyat

Тошкент шаҳрининг баъзи ҳудудларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

'Тошкент шаҳрининг баъзи ҳудудларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади'ning rasmi

«Ҳудудгазтаъминот» АЖ матбуот хизматининг маълум қилишича, эртага 31 январь куни Тошкент шаҳрининг Олмазор тумани, «Ч.Оқтепа» маҳалласидаги янги қурилган «Болалар боғчаси»ни ҳаракатдаги газ қувурига улаш билан боғлиқ таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб борилиши сабабли, Олмазор тумани «Университет» маҳалласидаги 4 қаватли 14 та уй (жами 448 та хонадон), Шайхонтоҳур тумани «Бўстон» ва «Ўзбекистон» маҳаллаларидаги жами 700 та аҳоли хонадонлари ҳамда мазкур ҳудудлардаги улгуржи истеъмолчилар (жами 29 дона) соат 10:00 дан 17:30 га қадартабиий газ таъминотидан вақтинча узилади. 

Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.

«Ҳудудгазтаъминот» АЖ таъмирлаш ишлари туфайли газ таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун аҳолимиз ва газ истеъмолчиларидан узр сўрайди.

    Бошқа янгиликлар