АсосийJamiyat

“Ўзбекнефтгаз” вахта ишчиларининг ойлик маошини 30 фоизгача оширди

'“Ўзбекнефтгаз” вахта ишчиларининг ойлик маошини 30 фоизгача оширди'ning rasmi

“Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев ва “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси Баҳодир Муратов томонидан “Ўзбекнефтгаз” АЖ бўлинмалари ходимларининг иш ҳақи миқдорини ошириш тўғрисидаги Қўшма қарори имзоланди. Бу ҳақда “Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати хабар берди.

Ҳужжат билан 2020 йилнинг 1 февралидан ишлаб чиқаришни бошқариш ҳамда, газ ва нефт қазиб олиш бўлинмалари, газни қайта ишлаш заводи ва автотранспорт корхонаси муҳандис-техник ходимлари ва ишчилари иш ҳақини белгилашнинг янги тариф сеткаси тасдиқланди.

Унга кўра, дастлабки босқичда бевосита нефт ва газ конларида қазиб олиш билан банд бўлган ходимларнинг иш ҳақи ва тариф ставкасига қуйидагича устама белгиланади:

- Муҳандис-техник ходимлар учун – 20 фоиз;
- Вахтада ишловчи ишчилар учун – 30 фоиз.

Бундан кўзланган мақсадлардан яна бири, конларда оғир шароитларда меҳнат қилаётган 4389 нафар хизматчиларни рағбатлантириш, уларни молиявий янада қўллаб қувватлаш ҳамда шу орқали ишлаб чиқариш ҳажмини оширишдир.

 

 

    Бошқа янгиликлар