2020 йил 30 январь куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан Наманган вилояти Наманган шаҳрида жойлашган 26-сон Меҳрибонлик уйидаги тарбияланувчи ўғил-қизларнинг замонавий ахборот технологияларига бўлган қизиқиш ва билимларини, компьютер саводхонлигини янада ошириш мақсадида хайрия акцияси ўтказилди. Бу ҳақда Вазирли Ахборот хизмати хабар берди.
Вазирликнинг совғалари - замонавий компьютер жамланмалари, футбол ва волейбол тўплари, шахмат, шашка, болалар учун ривожлантирувчи ўйинлар ва бошқа спорт анжомлари ва бадиий китоблар Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси вакиллари томонидан тантанали равишда тақдим қилинди.
Қайд этиш жоизки, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан Ёшлар билан ишлашни самарали ташкил қилиш борасида илгари сурилган 5 муҳим ташаббуснинг 3-йўналиши - аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этиш бўйича Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан тизимли иш олиб борилмоқда.






