1

Комил Алламжонов ва Саида Мирзиёеванинг янги иш жойи маълум бўлди

ЖАМИЯТ 31.01.2020, 15:11
Комил Алламжонов ва Саида Мирзиёеванинг янги иш жойи маълум бўлди

Бугун, 31 январь куни Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди муассислари йиғилиши бўлиб ўтди. Мазкур йиғилишда Жамоат фонди Васийлик кенгаши таркиби шакллантирилди.

Жамоат фонди уставига биноан қабул қилинган қарорга кўра, Алламжонов Комил Исмоилович Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш вa ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси, Мирзиёева Саида Шавкатовна унинг ўринбосари этиб сайланди.

Эслатиб ўтамиз,  Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш вa ривожлантириш жамоат фондининг асосий мақсади ОАВни янада ривожлантириш ҳамда журналист ва блогерларнинг ҳуқуқларини рўёбга чиқаришда кўмак бериш, мамлакатда сўз эркинлигини мустаҳкамлашда жамоатчилик институтининг ролини ошириш, Ўзбекистоннинг халқаро имижини янада яхшилашга кўмаклашиш ва бошқалар.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1