1

Қариялар уйида яшаётганлардан пенсия пуллари олиб қўйиладими?

САВОЛ-ЖАВОБ 31.01.2020, 15:50
Қариялар уйида яшаётганлардан пенсия пуллари олиб қўйиладими?

— Қариялар уйида яшаётганлардан пенсия пуллари олиб қўйиладими?

О.Я., Фарғона вилояти Киргили тумани

Фаррух СУЛАЙМОНОВ, Пенсия жамғармасининг ижро этувчи аппарати бўлим бошлиғи ўринбосари:

“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуннинг 60-­моддасида Қариялар ва ногиронлар интернат уйларида (пансионатларида) яшовчи ёлғиз пенсионерларга пенсия билан улар таъминоти учун сарф­харажат ўртасидаги фарқ, лекин тайинланган пенсиянинг камида 10 фоизи, уруш ногиронларига эса камида 20 фоизи тўланиши белгиланган. Қариялар ва ногиронлар интернат уйларида (“Саховат” ва “Мурувват” уйларида) яшовчи шахсларнинг пенсия йиғмажилдлари ушбу муассасалар жойлашган ҳудуддаги Пенсия жамғармасининг бўлимида сақланади. Ушбу шахсларга пенсиялар белгиланган тартибда Пенсия жамғармаси бўлими томонидан тўланади           

Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1