АсосийSavol-javob

Тайёр кадастр ҳужжатини иккига ажратиш учун ҳам яна қайта тўлов қиланадими?

'Тайёр кадастр ҳужжатини иккига ажратиш учун ҳам яна қайта тўлов қиланадими?'ning rasmi

— 3 йил олдин уйимнинг кадастр ҳужжатларини қилиб, фарзандларимга ҳадя қилганман. Буни нотариусдан ҳам ўтказганман. Лекин мен ҳовлини иккига бўлиб бермоқчи эдим. Кадастр бўлимига мурожаат қилсам, “1 млн. сўмдан ортиқ тўлов тўлайсиз”, дейишди. Тайёр кадастр ҳужжатини иккига ажратиш учун ҳам яна қайта тўлов қиламанми? 

Абдуқодир Мавлонов, Фарғона вилояти Қувасой шаҳри 

НАРХ НИЗОМГА МУВОФИҚ БЕЛГИЛАНАДИ

Ф.НИЁЗОВ, Фарғона вилоят “Ермулккадастр” давлат корхонаси рахбари:

— Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1060-сон қарори билан тасдиқланган “Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида Низом”нинг 9-бандида Кадастр йиғмажилдини бирламчи шакллантиришда кўчмас мулк объектлари давлат рўйхатидан ўтказувчи орган томонидан жойга чиқиб хатловдан ўтказилди. Кадастр йиғмажилдини шакллантириш натижалари бўйича кадастр паспорти берилади. 

Кадастр паспортини бериш тартиби ва шакли Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси томонидан белгиланади. 

10-бандида Кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқ тури ёки эгаси ўзгарганда, кадастр йиғмажилди фақат кўчмас мулк объекти мулкдорининг сўровига кўра шакллантирилади, деб белгиланган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 июлдаги “Кадастр ҳужжатларини тайёрлаш бўйича давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги 186-сонли қарори “кадастр ишини янгилаш зарурати юзага келганда янги ташкил қилинган (реконструкция қилинган) кўчмас мулк объектлари хатловдан ўтказилади ва уларнинг нархи мазкур Низомга мувофиқ белгиланади”, деб ёзилган. 

Юқоридагиларга кўра, уй-жойни бегоналаштирилгандан сўнг кадастр йиғма жилдини янги мулкдорни номига расмийлаштирилишида Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 июлдаги “Кадастр ҳужжатларини тайёрлаш бўйича давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги 186-сонли қарори билан ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 679-сонли қарори билан “Кадастр ишини янгилаш зарурати юзага келганда янги такшил қилинган (реконструкция қилинган) кўчмас мулк объектлари хатловдан ўтказилади ва уларнинг нархи мазкур Низомга мувофиқ белгиланади”, деб ўзгартирилган. 

 

Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар