1

Чинорни ўзбошимчалик билан кесган фуқаро бир ярим млн сўм тўлади

ЖАМИЯТ 02.02.2020, 10:18
Чинорни ўзбошимчалик билан кесган фуқаро бир ярим млн сўм тўлади

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Шаҳрисабз шаҳар назорат инспекцияси инспекторлари томонидан навбатдаги экологик назорат рейд тадбири ўтказилди.

Рейд давомида Шаҳрисабз шахар Тутзор МФЙ худудида жойлашган «Аъзам» ишлаб чиқариш фирмасини ҳудудидан фуқаро Ж.Рустамов бир дона чинор дарахтини ўзбошимчалик билан кесгани аниқланган.

Фуқаро бу ўзбошимчалиги  учун 1 млн 515  минг сўм маъмурий жаримага тортилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1