1

Исириқни қандай дардга шифолигини биласизми?

ЖАМИЯТ 02.02.2020, 12:57
Исириқни қандай дардга шифолигини биласизми?

Исириқни танимайдиганлар орамизда бўлмаса керак, албатта. Лекин унинг тиббий хусусиятларини тўла биладагиналар кам топилади. Aйнан шуни ҳисобга олган ҳолатда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Матбуот хизмати  исириқнинг тиббий хусусияларини яна бир бор эслатмоқда.

 Ўсимликнинг бундай кенг миқёсда ишлатилишига сабаб, унинг таркибида алкалоидлар, пеганол, пеганидин, гармин, гармалин, турли мойлар, ошловчи моддаларнинг мавжудлигидир. Юқоридаги моддалардан мисол тариқасида оладиган бўлсак, гармин асаб тизимини тинчлантиради, бош мия яллиғланиш асорати – қалтирашни даволашда ва ухлатувчи модда (дори) сифатида ишлатилган.

Энди эса қандай ҳолатларда исириқдан фойдаланган ҳолатда дарддан фориғ бўлиш мумкинлигини бирма-бир санаб ўтсак (Қанча санасак ҳам саноғига етиш қийин)

Фойдали жиҳатлари…

  • Исириқ ўтини куйдириб, бироз ҳидланса бош оғриғи йўқолади;
  • Исириқ уруғи қайнатмаси нафас олиши қийинлашганда , нафас қисишида зиғир уруғи билан билан арааштириб ичилса юқоридаги дардларга даво бўлади;
  • Исириқнинг шоналаш даврида олинадиган ўти ва уруғлари даволашда анча самарали ҳисобланади;
  • Исириқни тинчлантирувчи восита сифатида ҳам қўллаш мумкин. Бу хусусияти уйқусизликда ажойиб фойда беради;
  • Ўсимликнинг шираси – катаракда анча самара беради (Қайнатмаси билан юз ювилади);
  • Уй-жойларни дезинфекция қилиш мақсадида тутатиб қўйиш мумкин;
  • Исириқнинг сут шираси тиббий пахтага шимдирилиб, қичимадан қийналган жойларга 10 кун давомида давомида суртилса, қичимани тузатади;
  • Юрак фаолиятини яхшилш мақсадида исириқ уруғи, седана, камфора, мурч, петрушка, қора зира, заъфарон тенг миқдорда олиниб, аралаштирилади. Ҳамда асал ёки шакер қўшилиб кунига бир маҳал ичилади;
  • Ич дам бўлганда исириқга, петрушка уруғини ҳамда ялпиз, занжабил кабиларни аралштирилиб ичилса, шифо бўлади;

 

Исириқ пешоб ҳайдовчи, тиш оғриғи, терлатувчи, гриппни олдини олувчи, ошқозон-ичак тизими касалликларини даволовчи хусусиятлари ҳам мавжуд!

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1